ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН 1999 ЙИЛ 15 ЯНВАРда 594-сон билан рўйхатга олинган, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ 27/99-02-сон билан ТАСДИҚЛАГАН ЭРКИН АЛМАШТИРИЛАДИГАН ВАЛЮТАНИ СОТИБ ОЛИШДА ЙИҒИМ ТЎЛАШ ТАРТИБИНИНГ 2.1-БАНДИ 2-ХАТБОШИСИГА
ТУШУНТИРИШ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 26 февралда 650-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2001 йил 2 июлдаги 64 ва 2001-58-сонли «Эркин алмаштириладиган валютани харид қилиш йиғимини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1051, 18.07.2001 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тушаётган сўровлар муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ тушунтириш беради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 1999 йил 8 январда 27/99-02-сон билан тасдиқлаган Эркин алмаштириладиган валюта хариди учун йиғим тўлаш тартибининг 2.1-банди 2-хатбоши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан кафолатланган, ваколатли банкларнинг хорижий кредитлари, валюта кредитлари бўйича асосий қарзини узиш ва фоизларни тўлаш учун валютани харид қилиш ва хорижий валюта харидига доир операциялар учун йиғимдан озод қилишни назарда тутади.

(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 2-сон)