25.12.1998 йилдаги 534-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 16.02.2005
Ҳужжат 25.12.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Давлат ер кадастри тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳукуматнинг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
а) 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
б) 9-бандининг иккинчи хатбошидаги «тизимини» сўзи ўрнига «тизимининг давлат ер кадастрини» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Космик табиатшунослик» сўзлари «Геоинформатика ва кадастр» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандининг иккинчи хатбоши «шаҳарлар ва шаҳарчаларда давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш» сўзлари билан бошлансин;
4-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
4-бандининг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 2-банди қуйидаги мазмунда баён қилинсин: «2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрининг ягона тизимига киритиш учун «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан белгиланадиган ва тегишли давлат ва тармоқ кадастрларини юритиш тўғрисида низомлардаги турлар, ҳажмлар ва муддатларда зарур маълумотларни «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига тақдим этсинлар».
8-бандининг иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банди «тизимига» сўзидан кейин «Ўзгеодезкадастр томонидан ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Низомга 1 ва 2-иловалардаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ер ресурслари давлат қўмитаси ва «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси» сўзлари, «Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.