Ҳужжат кучини йўқотган 23.08.2019 22.12.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 994
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 22.12.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 994
Кучга кириш санаси
01.01.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 23.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ВА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ САМАРАСИНИ ОШИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 22 декабрда 994-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 23 августдаги 353-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 994-1, 23.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси 1996 йил 29 августдаги «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 2, 5-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 87-моддасини ижро этиш, Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни тиббий ёрдам билан таъминлашни такомиллаштириш мақсадида буюрамиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдами Бош бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ижро этиш Бош бошқармаси ва Тиббиёт бошқармаси бошлиқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирига, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғига, вилоят ҳокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. ЎзР ИИВ ЖИЭББ, ЎзР ИИВ ТБ ва ЎзР ССВ ДПЁББ, жойларда эса—вилоят ИИБ жазони ижро этиш бўлимлари, тиббиёт бўлимлари ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари, тиббиёт бўлимлари ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари киритилган таркибда мувофиқлаштирувчи комиссиялар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар зиммасига жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни тиббий ёрдам билан таъминлашдаги масалаларни тезкор равишда ҳал қилишининг назорати ва бошқарув фаолияти юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Зарур бўлган ҳолатларда жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида тўлиқ ташҳисот, маслаҳат, амбулатор ва стационар тиббий ёрдами таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларига жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимининг барча даволаш-профилактика муассасаларида умумий асосда ҳамма турдаги тиббий ёрдамлар кўрсатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Эпидемиологик вазият кескинлашган ҳолатда ҳар бир жазони ижро этиш муассасаси ёки тергов ҳибсхонасига яқин жойлашган ўчоқларда эпидемияга қарши зарур бўлган чора-тадбирлар ўтказилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мувофиқлаштирувчи комиссиялар бир ойлик муддат ичида жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарига ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими муассасалари бўлган ташхисхоналар, маслаҳатхоналар, туғруқ масканлари, дорихоналар, аёллар маслаҳатхоналари, туғруқхоналари, гинекологик бўлимлар; болалар, юқумли касалликлар, жарроҳлик ва онкологик касалхоналари (бўлимлари); сил ва тери-таносил диспансерларини бириктириб қўйишнинг чизмаларини ишлаб чиқиб тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктириб қўйишнинг чизмалари уларга алоқадор бўлган соғлиқни сақлаш ва жазони ижро этиш муассасаларига етказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси ССВ даволаш-профилактика ёрдами Бош бошқармасига, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоят ҳокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга барча турдаги махсус тиббий анжомлар ёрдамида текшириш имкониятларини таъминлаш, ҳамда зарур бўлган тақдирда соғлиқни сақлаш тизимининг етук шифокор-мутахассисларини жалб қилган ҳолда зарур бўлган ташҳисот ва маслаҳат ёрдами кўрсатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Сил касаллигини олдини олиш ва уни эрта даврда аниқлаш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудий силга қарши диспансерлар кучи билан қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларга қайта флюорографик текширув таҳлилини ўтказиш таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларда ОИТ юқуми/ОИТСни аниқлаш борасида, шу жумладан таносил касалликларнинг кириши ва тарқалиши олдини олиш мақсадида жинсий йўл билан ўтадиган касалликларни текшириш чора-тадбирлари ўтказишнинг бепуллиги таъминлансин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ижро этиш Бош бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Жазони ижро этиш муассасаларига маслаҳат берувчи шифокорларни олиб келиш, силга қарши диспансерларга фотоматериалларни олиш ва етказиш тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг маблағ ва кучлари ҳисобига амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатилаётган стационар ёрдамга пул тўлаш, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда, яъни қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларга тиббий-санитария ёрдами учун ажратилаётган республика бюджети ҳисобидан амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумларни ва тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларни Соғлиқни сақлаш муассасаларига олиб келиш ва уларнинг даволаниш пайтидаги қўриқлаш ишлари жазони ижро этиш муассасалари ва ИИВ қоравул қўшинлари ҳарбий қисмларининг куч ва маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларга тиббий муолажаларни ўтказишда ёки улар соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактик муассасаларига жойлаштирилганда тиббий ходимлар хавфсизлиги таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи муовини Д.А. Асадов ва Ички ишлар вазирининг муовини Р.Қ. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири З.А. АЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. Ғ. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
625-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 24-сон)