Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Вазирлар Маҳкамасининг
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИ БАРПО ЭТУВЧИ ИШ БЕРУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛАР

ИЛОВА
__________туман (шаҳар) ҳокимлигининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисидаги ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
Ҳужжат 01.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган ўзгартириш ва қўшимчалар 1-бандининг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга қўшимча ижтимоий кафолатларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
5. Корхоналар давлат ҳокимиятининг жойлардаги органи томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдорига мувофиқ мазкур Низомнинг 1-бандида санаб ўтилган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг белгиланган миқдорини барпо этишга (ажратишга ёки банд қилиб қўйишга) мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Иш берувчилар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун жойлардаги давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига ишга жойлаштиришга мажбурдир.
Иш берувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойига меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича, мазкур шахслар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлган тақдирда иш билан таъминлашни рад этса, иш берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгар бўлади,— корхона раҳбарига энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда маъмурий жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Низомга
ИЛОВА

199___йил «____»______________ №

1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб вилоятининг___________________ тумани ҳокимлиги ______________________ учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг ________________ фоизи миқдорида белгилайди, бу _________ кишини ташкил этади, шу жумладан:

— ногиронлар учун _____фоиз (_____киши);
— таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун____фоиз (______киши);
— ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун _______фоиз (_____киши);
— ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун ________ фоиз (_______киши).

2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига, шу жумладан:

______________________________________________________________________________

(иш жойларига қўйиладиган аниқ талаблар саналади)

______________________________________________________________________________
мувофиқ бўлиши керак.
3. Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати:
______________________________________________________________________________

(касблар ва лавозимлар номи саналади)

______________________________________________________________________________

4. Корхоналарнинг раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминласинлар. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона раҳбари кўрсатиб ўтилган низомнинг 13-бандига мувофиқ маъмурий жавобгар бўлади, корхонага нисбатан эса низомнинг 17-бандига мувофиқ жазо жарималари қўлланилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори мазкур қарор билан белгилангандан ортиқ барпо этилган тақдирда корхона учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

______________________________________________________________________________

(имтиёзлар мазмуни кўрсатилади)

5. Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бир ҳафта муддатда мазкур Қарорни 1-бандда кўрсатилган корхона раҳбари эътиборига етказсин ҳамда мазкур Қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

_________________________

_________________________

туман (шаҳар) ҳокими

(имзо)

М. Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун, идоравий бўйсуниши, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча иш берувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган ундирилган жарима маблағлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини тўлдириш учун йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарима солишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази