Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
32-сон
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси
98-08-сон
«САҲРО ОЛТИНИ» ҚЎШМА КОРХОНАСИ УЧУН СОЛИҚҚА ТОРТИШ, БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТНИ ЮРИТИШ
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 3 февраль 1998 йил 403-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг «Саҳро олтини» қўшма корхонаси учун солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 2006 йил 29 декабрдаги 110-сон, 2006-56-сонли қарори билан ўзйўқотган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2007 йил 18 январдаги 9-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилган.
Геология — қидирув ишларини амалга ошириш, техник-иқтисодий асослашларни тузиш, ишлаб чиқаришни қуриш, тайёрлаш ва ўзлаштириш даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган солиқлар, ажратмалар ва тўловларнинг барча турларидан «Саҳро Олтини» қўшма корхонаси озод қилинади.
Солиқлар, бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26-майдаги «Саҳро Олтини» Ўзбекистон— Канада қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» ги 255-сон қарорига биноан юритилган бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва ушбу Тартиб асосида ҳисобланади.
I. Корхонанинг фойда солиғи
1.1. Саноат маҳсулоти чиқариш бошлангандан эътиборан 7 йил мобайнида қўшма корхона фойда солиғи тўлашдан озод қилинади.
1.2. Имтиёзли давр тугагандан сўнг фойда солиғи 16 фоиз миқдорида тўланади.
II. Қўшилган қиймат солиғи
2.1. Геология-қидирув ишларини амалга ошириш, техник-иқтисодий асослашларни тузиш, ишлаб чиқаришни қуриш, тайёрлаш ва ўзлаштириш даврида қўшма корхона қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Шунингдек, қўшма корхона моддий ресурслар сотиб олган ва кўрсатилган хизматларни қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан тўлаган холларда имтиёзли давр мобайнида ҚҚС суммаси бюджет томонидан қабул қилинмай умум ўрнатилган тартибда харажатга олинади.
2.2. Имтиёзли давр тугагандан сўнг ҚҚС қўшма корхона томонидан умум ўрнатилган тартибда амалдаги миқдорда тўланади.
III. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ
3.1. Геология-қидирув ишларини амалга ошириш, техник-иқтисодий асослашларни тузиш, ишлаб чиқаришни қуриш, тайёрлаш ва ўзлаштариш даврида қўшма корхона ер остидан фойдаланганлик учун солиғидан озод қилинади.
3.2. Имтиёзли давр тутагандан сўнг ер остидан фойдаланганлик учун солиғи қўшма корхона томонидан умум ўрнатилган тартибда амалдаги миқдорда тўланади.
IV. Мол-мулк солиғи
4.1. Қўшма корхона фаолият даври давомида мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинади.
V. Бож пошлиналари
5.1. Саноат маҳсулоти чиқаришнинг бутун даврида қўшма корхона эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна ва материал ресурслари импортига ва тайёр маҳсулот экспортига бож пошлиналари тўлашдан озод қилинади.
VI. Ундириладиган солиқлар
6.1. Қўшма корхонанинг хорижий қатнашчилари дивидендлари бўйича даромадларни чет мамлакатга ўтказишда даромад солиқлари тўлашдан озод қилинади.
VII. Бошқа ажратмалар ва солиқлар
7.1. Геология-қидирув ишларини амалга ошириш, техник-иқтисодий асослашларни тузиш, ишлаб чиқаришни қуриш, тайёрлаш ва ўзлаштириш даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган солиқлар, ажратмалар ва тўловларнинг бошқа турларидан қўшма корхона озод қилинади.
VIII. Ажратма, тўлов ва солиқлар валютаси
8.1. Фойда ва қатнашчилар дивидендлари бўйича солиқларни қўшма корхона эркин алмаштириладиган валютада тўлайди.
IX. Қўшма корхона бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
9.1. Қўшма корхона Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги тасдиқдаган бухгалтерия ҳисоби андозаларига биноан бухгалтерия ҳисобини юритади, молиявий ҳисобот тузади ва солиқларни ҳисоблайди.
9.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги «Саҳро Олтини» Ўзбекистон-Канада қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги 255-сон Қарорини 5-бандига мувофиқ қўшма корхона ҳисобот даври якунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ўрнатган курси бўйича сўмга қайта ҳисобланган ҳолда АҚШ долларида бухгалтерлик ҳисобини юритади ва ҳисобот тақдим этади.
9.3. Сўм тўловлари амалга оширилганда доллар эквиваленти тўлов санасига бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини курси бўйича ҳисобга олинади.
52 «Валюта счети» бўйича содир бўлган курс фарқи бошқа молиявий даромад ва харажатлар каби молиявий натижа (80-счет) ҳисобига ойма-ой ҳисобдан чиқарилади.
9.4. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври Ўзбекистон Республикасини бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ аникланади.
X. Корхонанинг геология-қидирув босқичдаги харажатлари
10.1. Корхонанинг конларни қидирув ва ўзлаштириш давридаги харажатлари 26-счет «Давр харажатлари»ни ёрдамчи (26/4 «Келажакда соликданадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари») счетида ҳисобга олинади.
10.2. Ушбу харажатларни солиқланадиган базадан чиқариш конларни ўзлаштириш бўйича амалга оширилади.
Вазирнинг ўринбосари
Э.ГАДОЕВ
Раиснинг биринчи ўринбосари
М.ҚУРОЛОВ