20.01.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1299
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 20.01.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1299
Кучга кириш санаси
30.01.2004
Ҳужжат 13.09.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Харид қилишда қиймати хорижий валютада ифодаланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати мазкур стандартнинг 11-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича суммани хорижий валютада ҳисоблаб ўтказиш йўли билан сўмда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Корхона томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб мазкур стандартнинг 11-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги уларнинг жорий қиймати тан олинади.
17. Товар-моддий захиралар таркибидан (тайёр маҳсулотдан ташқари) асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сон БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) мувофиқ белгиланадиган уларнинг баланс қийматига тенг бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда ҳар йиллик амортизация меъёрлари белгиланган ва ушбу ҳар йиллик меъёр харажатларга бир маромда ҳисобдан чиқарилади.