Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорига мувофиқ республика халқ хўжалигини ва аҳолисини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни тартибга солиш, уларни сотишда қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига нефть маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан Намунавий шартнома 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига хўжалик юритувчи субъектларнинг нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини лицензиялаш ваколати берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика комплекси ваколатли органлар томонидан нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартибига риоя этилишини ва уларнинг тўғри берилиши устидан назоратни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
махсус рухсатнома (лицензия)сиз нефть маҳсулотлари сотаётган юридик шахсларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ва уларнинг ушбу фаолият турини амалга оширишдан олган даромади (фойдаси) олиб қўйилади, уларга юқоридаги миқдорда жарима солинади, айбдор шахслар эса амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига нефть маҳсулотлари фақат улар билан нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси ўртасида белгиланган шаклда (3-илова) тузилган шартнома асосида берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
янги автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг қурилиши фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган рухсати билан амалга оширилади.
(4-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасининг, шунингдек хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар уюшмалар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг иш тартиби бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;
хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг талаб қилинадиган нефть маҳсулотлари ҳажмлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиш ҳамда уларни етказиб бериш юзасидан «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси бўлинмалари билан шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритиш;
хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ифодалаш;
хорижий инвестицияларни ҳамда ватанимиз юридик ва жисмоний шахслари маблағларини автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш ва реконструкция қилишга жалб этиш.
6. Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ҳамда Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комплекслари, ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари бир ой муддатда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларининг таъсис конференцияларини тайёрласинлар ва ўтказсинлар, қонунчиликда белгиланган тартибда раҳбар ва ижро этувчи органларини сайлашда кўмаклашсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси тизимининг нақд пулга нефть маҳсулотлари сотувчи ишлаб турган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини 4-иловага* мувофиқ 1998 йил охиригача ва 1999 йилда хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган тартибда кимошди савдолари орқали ва тендер асосида автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини, улар жойлашган ер участкаларини узоқ муддатли ижарага берган ҳолда ва ер участкалари билан биргаликда жисмоний ва юридик, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, маблағлар манбалари юзасидан декларация талаб қилмасдан, сотсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зарур тартибни ҳамда автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларининг мазкур қарорга 1-иловада баён қилинган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ички ишлар органлари ва бўлинмаларининг масъулиятини оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорининг 1-бандидан, шунингдек мазкур қарор билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомнинг 1-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнилғи-мойлаш материалларини сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидаларининг 8 ва 20-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомга илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 сентябрдаги 433-фм фармойишига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
________________________ | 199_йил «___»______________ |
(шаҳар, туман) | |
Бундан кейин «Етказиб берувчи» деб аталувчи___________________________ | |
___________________________________________________________номидан | |
(нефть маҳсулотлари билан таъминлаш корхонаси номи) | |
______________________________________________________бир томондан | |
(раҳбарнинг лавозими, фамилияси ва исми) | |
ҳамда бундан кейин «Истеъмолчи» деб аталувчи_________________________ | |
___________________________________________________________номидан | |
(юридик шахснинг номи) | |
_________________________________________________иккинчи томонидан | |
(раҳбарнинг лавозими, фамилияси ва исми) | |
қуйидагилар тўғрисида шартнома туздилар: |
Номи | Миқдори | Нархи | Сифати | Муддатлари (етказиб бериш жадвали) |
_________________ | ||||
_________________ | ||||
_________________ |
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.3. Истеъмолчи аҳолига нефть маҳсулотларини фақат турғун ва контейнерли автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларида сотади.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
2.1. Ушбу шартнома Етказиб берувчи билан Истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун асос ҳисобланади. Ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномаси билан амалга оширилади.
2.2. Истеъмолчи олинадиган нефть маҳсулотлари учун Етказиб берувчининг ҳисоб-китоб счётига олдиндан маблағлар ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
2.3. Ҳисоб-китоб счётига маблағлар келиб тушгач Етказиб берувчи Истеъмолчига нефть маҳсулотлари бериш юзасидан тегишли нефть базасига ёзма рухсатнома (топшириқ, билдиришнома) жўнатади.
3.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига нефть маҳсулотларини операция амалга оширилаётган вақтда амалда бўлган улгуржи нархлар бўйича сотади.
3.2. Нефть маҳсулотлари нархлари ўзгарган тақдирда Етказиб берувчи Истеъмолчини бу ҳақда ўз вақтида ёзма равишда хабардор қилади.
3.3. Истеъмолчи аҳолига нефть маҳсулотларини республикада белгиланган чакана нархлар бўйича нақд пулга, тўлиқ тушумни назорат-касса аппаратлари орқали кирим қилган ва тасдиқланган тартибга мувофиқ албатта инкассация қилган ҳолда сотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.4. Истеъмолчининг автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларида етказиб берувчидан сотиб олинган ва бошқа манбалардан олинган нефть маҳсулотларини айни бир вақтда сотишга йўл қўйилмайди.
(3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.5. Истеъмолчининг автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларига нефть маҳсулотлари етказиб бериш Етказиб берувчининг махсус автотранспорти билан, келишилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
(3.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 289-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 97-модда)
4.1. Етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган, етарли миқдорда етказиб берилмаган тақдирда Етказиб берувчи Истеъмолчига муддати ўтказиб юборилган ҳар кун учун фоиз, лекин етарли миқдорда етказиб берилмаган (етказиб берилмаган) нефть маҳсулотлари қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
4.2. Етказиб берилган нефть маҳсулотлари сифати бўйича стандартлар, техник шартлар, қабул қилишнинг қонунчиликда ёки мазкур шартномада белгиланган бошқа мажбурий шартларига мувофиқ келмаган тақдирда Истеъмолчи нефть маҳсулотларини қабул қилишдан ёки уларга ҳақ тўлашдан бош тортиш ҳамда Етказиб берувчидан сифатсиз маҳсулот қийматининг фоизи миқдорида жарима ундириш, агар маҳсулот учун ҳақ тўланган бўлса, тўланган суммаларни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
4.3. Истеъмолчи нефть маҳсулотлари ўз вақтида қабул қилинмаганлиги учун Етказиб берувчига муддати ўтказиб юборилган ҳар соат учун қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг ____ фоиз миқдорида пеня тўлайди.
4.4. Истеъмолчи олинган маҳсулот учун ҳақ тўлашдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун Етказиб берувчига ҳақ тўлашдан бош тортган ёки ҳақ тўлашни рад этган сумманинг_____ фоизи миқдорида жарима тўлайди.
4.5. Истеъмолчи нефть маҳсулотларини сақлашнинг техникавий шарт-шароитлари ва хавфсизлиги учун, шунингдек уларнинг белгиланган нархга ва сифатга риоя қилган ҳолда ҳамда тасдиқланган стандартга мувофиқ аҳолига узлуксиз сотилиши учун амалдаги қонунларда назарда тутилган тартибда жавоб беради.
4.6. Истеъмолчи нефть маҳсулотларининг учинчи шахсларга улгуржи қайта сотилишига ва уларнинг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетилишига йўл қўйганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
4.7. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлайдилар.
4.8. Мазкур шартномада унинг бирон-бир шартларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган бузилиш учун жавобгарлик чораси қонунчиликка мувофиқ қўлланилади.
5.1. Ушбу шартнома бўйича барча келишмовчиликлар ва низолар томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Мустақил равишда ҳал қилиб бўлмайдиган низоли масалалар пайдо бўлган ҳолларда улар хўжалик суди орқали кўриб чиқилади.
5.2. Ушбу шартнома томонлар уни имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва 199__ йил “___ ”____________ гача амалда бўлади.
Етказиб берувчи | Истеъмолчи |
Банк реквизитлари | Банк реквизитлари |
Лавозим | Лавозим |
Кейинги таҳрирга қаранг.