МУЛКЧИЛИК ШАКЛАРИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР КОРХОНАЛАР, МУАССАСАЛАР, ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ДОИМИЙ ҲАРАКАТДАГИ ЭКСПЕРТ КОМИССИЯ (ЭК)СИ ТЎҒРИСИДА
намунавий низом
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 21 февралда 897-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (юридик шахс ҳисобланган кичик тадбиркор субъектлари бундан мустасно)фаолиятида шаклланадиган бошқарув (иш юритиш)га оид, илмий-техникавий ва бошқа ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш, архив сақловига топширишга тайёрлаш учун ўрнатилган тартибда доимий фаолият юритувчи Эксперт Комиссияси (кейинги ўринларда ЭК деб юритилади) ташкил қилинади.
 LexUZ шарҳи
1.1-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директорининг 2010 йил 16 июлдаги 43-сонли буйруғига (рўйхат рақами 897-2, 02.08.2010 й.) асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
1.2. 1.2. ЭК маслаҳат органи ҳисобланади. ЭК қарорлари ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиб ва зарур ҳолатларда тегишли давлат архиви томонидан келишилгандан сўнг кучга киради.
1.3. ЭК ташкилот раҳбари буйруғи билан ташкилотнинг юқори малакали мутахассислари орасидан, раҳбарлардан бири раис этиб тайинланади. Комиссиянинг таркибига ташкилот иш юритувчиси ва ташкилот архиви мудири ёки архивга масъул шахс, тегишли архив муассасасининг вакили бўлиши шарт. Қоида кўра комиссия котиблиги ташкилот иш юритиш хизмати ходими ёки ташкилот архиви мудири (архив учун масъул шахс)га юклатилади
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.4 ЭК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Архивлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директорининг 2008 йил 9 апрелдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 897-1, 23.04.2008 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 140-модда)
 LexUZ шарҳи
1.4-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директорининг 2010 йил 16 июлдаги 43-сонли буйруғига (рўйхат рақами 897-2, 02.08.2010 й.) асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
1.5. Ташкилот томонидан ушбу Намунавий Низомга мувофиқ ЭК Низоми ишлаб чиқилади, тегишли архив муассасаси билан келишилган ҳолда раҳбар томонидан тасдиқланади.
2. ЭКСПЕРТ КОМИССИЯСИ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ташкилот ЭКси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
2.1. Иш юритиш хизмати ва идоравий архив билан биргаликда, ҳар йили келгусида сақлаш ва йўқ қилишга ажратиш учун ташкилотнинг ҳужжатларни танлаб олади. Ташкилотда иш юритишни йўлга қўйиш ва олиб бориш назоратини амалга оширади.
2.2. Маъқуллаш ва тасдиқлаш учун масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва қарор чиқаради:
ҳужжатларни давлат сақловига топширишга тайёрлаш ва топшириш режалари;
йиғмажилдлар рўйхати доимий ва узоқ муддатли (10 йилдан ортиқ) сақланадиган, шу жумладан шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар рўйхатларини маьқуллайди;
доимий сақланадиган илмий-техник ҳужжатлар рўйхати, лойиҳалари ва муаммоларни кўриб чиқади ва маъқуллайди;
сақлаш муддати тугаган ва йўқ қилишга ажратилган ҳужжатларни;
тегишли тартибда излаш ишлари ташкил этилиб, топилмаган йиғмажилдлар тўғрисидаги далолатномаларни ;
шикастланган ва тузатиб бўлмайдиган йиғмажилдлар тўғрисидаги далолатномалар.
2.3. ташкилотнинг йиғмажилдлари номенклатурасини тузиш ва кўриб чиқиш, иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмаларни, уларни қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва архив ҳужжатларини сақлаш учун тайёрлашда ва кўриб чиқиш ишларида иштирок этади.
2.4. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (МАФ) ҳужжатлари таркибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, ҳужжатларнинг сақлов муддатлари кўрсатилган тегишли рўйхатда айрим ҳужжатларга муддатлар қўйилмаган бўлса, уларнинг таснифи ёки тақдим этилмаган ҳужжатлар рўйхатини кўриб чиқади ва алоҳида ҳужжатлар сақлаш муддатини аниқлаш, ўзгартириш ва истисно тариқасида тегишли архив муассасаси тасдиқлаши тўғрисида қарор қабул қилади.
2.5. Иш юритишини олиб бориш ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва келгусида сақлаш учун топширишга тайёрлаш масалалари юзасидан ташкилот ходимларига маслаҳатлар ва инструктаж ўтказилишини таъминлайди.
3. ЭКСПЕРТ КОМИССИЯСИ ҲУҚУҚЛАРИ
Ташкилот ЭКси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.1. Иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш, ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва келгусида сақлаш учун топширишга тайёрлаш масалаларига жавобгар тегишли ходимларга, таркибий бўлинмаларига ўрнатилган талабларга мувофиқ кўрсатмалар бериш.
3.2. Ҳужжатлар йўқолган тақдирда таркибий бўлинмалар раҳбарларидан уларни излаб топишни талаб қилиш, давлат архивида сақланиши шарт бўлган ҳужжатнинг йўқолганлиги тўғрисида ёзма тушунтириш тақдим этишини талаб қилиш.
3.3. Ҳужжатларлар қимматлилиги ва сақлов муддатларини аниқлаш учун зарур маълумот ва хулосаларни ташкилотнинг таркибий бўлимларидан сўраб олиш.
3.4. Ўз йиғилишларида иш юритиш хизмати бўйича жавобгар ёки архив иши бўйича масъул шахс (архив мудири)нинг ташкилот идоравий архивига қабул қилинадиган ҳужжатларини расмийлаштириш ва иш юритишда йиғмажилдларни шакллантириш, узоқ муддатли ҳамда доимий сақланувчи ҳужжатларнинг аҳволи тўғрисида ахборотларини тинглаш.
3.5. ЭК йиғилишларига маслаҳатчи ва экспертлар сифатида тегишли ташкилотларнинг мутахассисларини, зарур ҳолларда архив муассасаларининг ходимларини таклиф қилиш.
3.6. Соҳавий ва ҳудудий жамоавий кўрикларда ва архивнинг иш юритиш ҳолатини текширишда иштирок этиш.
3.7. ЭК ваколатига доир масалалар юзасидан ташкилот раҳбариятини хабардор қилиш.
4. ЭКСПЕРТ КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
4.1. Ташкилот ЭКси ўз фаолиятини юқори турувчи ташкилотнинг МЭКи ва тегишли давлат архиви Эксперт-текширув услубий комиссияси (ЭТК, ЭТУК) билан бевосита ҳамкорликда олиб боради ва улардан зарур ташкилий-услубий кўрсатмалар олиш.
4.2. ЭК ташкилот раҳбари тасдиқлаган режа асосида иш олиб боради ва унга ўз иши бўйича ҳисоб беради
4.3. ЭК фаолияти ва унинг ваколат доирасига тегишли масалалар зарур бўлганда чақириладиган, лекин ўтказиш йилига икки мартадан кам бўлмаган унинг йиғилишларида кўриб чиқилади.
4.4. ЭК қарорлари ҳар бир масала бўйича алоҳида кўпчилик овоз билан қабул қилинади. ЭК йиғилишлари баённома орқали расмийлаштириб борилади.
4.5. Тегишли архив муассасаси томонидан қуйидагилар мажбурий тасдиқланиши лозим бўлган: ЭК томонидан маъқулланган доимий ва узоқ муддатли (10 йилдан ортиқ) сақланиши лозим бўлган йиғмажилдлар рўйхатлари; амалдаги соҳавий рўйхат ва тахминий йиғмажилдлар номенклатурасида кўзда тутилмаган ҳужжатларнинг сақлаш муддатини белгилаш бўйича таклифлар, Ўзбекистон Республикаси МАФ ҳужжатлари таркибига киритиш юзасидан таклифларни маъқуллаш бўйича ЭК қарори.
4.6. ЭК ҳужжатларини юритиш ва унинг ҳужжатларини сақлаш комиссиянинг котибига юклатилади.