10.05.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 720
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг тушунтириши, 10.05.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 720
Кучга кириш санаси
10.05.1999
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилиниши нияти ҳақида, ходимни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддаси учинчи қисми ҳамда 168-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддатларда огоҳлантириши лозим ва бу огоҳлантириш муддатлари уларга мувофиқ келадиган пуллик компенсацияга алмаштирилиши мумкин.
(биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 10 майдаги 9-2023/B-сонли буйруғи (рўйхат рақами 720-2, 09.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/720-2/0358-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 10 майдаги 9-2023/B-сонли буйруғи (рўйхат рақами 720-2, 09.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/720-2/0358-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 10 майдаги 9-2023/B-сонли буйруғига (рўйхат рақами 720-2, 09.06.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/720-2/0358-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 10 майдаги 9-2023/B-сонли буйруғига (рўйхат рақами 720-2, 09.06.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/720-2/0358-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 10 майдаги 9-2023/B-сонли буйруғига (рўйхат рақами 720-2, 09.06.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/720-2/0358-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган моддий мадад олишга оид қўшимча кафолатлари сақланиб қолади, ҳамда у меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг иккинчи ва учинчи ойлар давомида ишга жойлашмаган тақдирда унга иккинчи ва учинчи ойлар учун илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳам ўзгармайди.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 10 майдаги 9-2023/B-сонли буйруғи (рўйхат рақами 720-2, 09.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/720-2/0358-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мисол. Меҳнат шартномаси 1 мартдан бекор қилиниши ҳақидаги билдирув хати билан ходим 1 январда ёзма тарзда огоҳлантирилди. Лекин, ходим билан иш берувчининг келишуви асосида ушбу огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилди ва ходим билан меҳнат шартномаси 1 январдан бекор қилинди. Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб равишда (январь, февраль ойлари учун) пуллик компенсация ва бир ойлик (январь учун) ишдан бўшатиш нафақаси тўланди. Агарда ходим, ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхаси билан тасдиқласа (электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш my.mehnat.uz электрон манзили бўйича электрон меҳнат дафтарчасининг ноёб рақамини киритиш ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилиш орқали амалга оширилади), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган иккинчи ой (февраль) учун ўртача ойлик иш ҳақини март ойида олиш ҳуқуқига эга бўлади.
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 10 майдаги 9-2023/B-сонли буйруғи (рўйхат рақами 720-2, 09.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/720-2/0358-сон)
(еттинчи ва саккизинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 4 мартдаги 11-2021-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 720-1, 01.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2021 й., 10/21/720-1/0267-сон)