Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан
ЭГ/29-02-2235-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«Ўзмевасабзовотузумсаноат-холдинг» ХК
Т. УМАРОВ
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси томонидан
99-123-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
АЛКОГОЛ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ВА ОЛДИНДАН ҲАҚ ТЎЛАШ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 14 январда 871-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 23 августдаги 357-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 871-2, 23.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва савдо қилувчи ташкилотларнинг сотиб олинган алкоголли маҳсулотлар учун ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳисоб-китоб қилиши тартибини белгилайди.
II. МАҲСУЛОТНИ ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ ТАРТИБИ
2.1. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар савдо қилувчи ташкилотларга товарни шу шартларда юклаб жўнатадиларки, сотилган товарлар учун олдиндан ўтказилган пул маблағларининг миқдори шартлашилган бутун миқдорнинг акциз солиғи суммасини ўз ичига олиши керак. Шартномалар узоқ муддатларга (бир йил ва ундан ортиқ) тузилган ҳолларда, уларга маҳсулотни юклаб жўнатиш жадвали илова қилиниши ва олдиндан пул ўтказиш миқдори ҳақиқий юклаб жўнатилган миқдор акциз солиғининг суммасини ўз ичига олиши керак.
III. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
3.1. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар шартлашилган маҳсулотнинг ҳақи тўланган ҳажмини ўз вақтида юклаб жўнатмаганлик учун (маблағлар келиб тушган кундан бошлаб 3 банк кунидан ортиқ) ҳар бир ўтган кун учун харидорга ўз вақтида юклаб жўнатилмаган маҳсулот қийматининг 3 фоизи миқдорида неустойка тўлашлари шарт.
IV. МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ НАЗОРАТИ
4.1. Савдо қилувчи ташкилотлар томонидан маблағлар ўтказилишининг тўғрилиги ва ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маҳсулотнинг ўз вақтида юклаб жўнатилишининг назорат қилиниши Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни, мазкур Тартиб ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда давлат солиқ хизмати идоралари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Вазири ўринбосари Э. ГАДОЕВ
Раиснинг биринчи ўринбосари Б. ХОДЖАЕВ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон, 2000 й., 8-сон)