Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2008 09.10.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 829
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар қўмитасининг Тартиби, 09.10.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 829
Кучга кириш санаси
09.10.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Макроиқтисодстат

вазирлиги қошидаги Иқтисодий

ночор корхоналар ишлари

қўмитаси раиси

Т.З. ТОХТАЕВ

1999 йил 22 сентябрь, 14-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Товар ишлаб чиқарувчилар

ва тадбиркорлар палатаси

Н. ПАРДАЕВ

1999 йил 22 сентябрь

«КЕЛИШИЛГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИЧИК ВА ЎРТА КОРХОНАЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ НОЧОРЛИГИ БЕЛГИЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 9 октябрда 829-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 14 апрелдаги 6-сонли «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги белгиларини аниқлаш Тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 829-1, 21.04.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон ва 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган, унинг мақсади иқтисодий ночорлик белгиларини эрта босқичда аниқлаш, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини (матн давомида — корхоналар) санациялаш ёки тугатиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишни амалга ошириш йўли билан корхоналар банкрот бўлишининг олдини олиш ва уларнинг тўловга қобиллигини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодий ҳолатига боглиқ равишда корхоналар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор молиявий аҳволга эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий таваккалчиликга эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ночор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодий таваккалчилик белгилари аниқланганда корхоналар молия-хўжалик фаолиятини согломлаштириш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодий ночор корхоналар қонунга мувофиқ банкротлик тўғрисида эълон бериш йўли билан мажбуран (ихтиёрий равишда) тугатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналарнинг иқтисодий ҳолатини баҳолаш ва уларни иқтисодий ҳолатни акс эттирувчи гуруҳларга киритиш учун асосий кўрсаткичлар (мезонлар) қуйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қарзларни улар тўланадиган пайтга қадар 60 кунгача реализация тушумлари билан узганда — корхоналар «молиявий барқарор корхоналар» гуруҳига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) улар тўланадиган пайтга қадар 180 кунгача пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлганда - корхоналар «иқтисодий таваккалчиликли корхоналар» гуруҳига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) улар тўланадиган пайтга қадар олти ойгача пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлганда - корхоналар «иқтисодий ночор корхоналар» гуруҳига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган қарзлар қонунга мувофиқ мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари ва пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини бажариш пайти келиши билан белгиланади (масалан, солиқларни бюджетга ҳар ойда ёки ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги муайян санада тўлаш муддатлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарзлар суммасини белгилаш пайтида муддати ўтмаган, узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар ва заёмлар, яъни тўлаш муддати келмаган узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар ва заёмлар суммалари чиқариб ташланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Муддати олти ойдан ошиб кетган қарзлар тўғрисидаги маълумотлар «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотнома» деган 2-а-Молиявий ҳисобот шаклидан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодий ночорликни белгилаш учун мазкур ҳужжат билан тасдиқланган коэффициентларнинг меъёрий қийматлари барча кичик ва ўрта корхоналар учун ягонадир. Бунда алоҳида тармоқларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда уларни ҳисоблаш усули, Макроиқтисодстат вазирлиги қошидаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ва Товар ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар Палатаси билан келишган ҳолда, ўзгариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур мезонлар тизими у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб амалга киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 11-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 134-модда)