Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси унинг импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматларга оид қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олиш тартибини тушунтирадилар.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига биноан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 74 ва 75-моддалари ўзгартирилиши муносабати билан 1999 йилнинг 17 январидан бошлаб бюджетга бадал сифатида киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиққа тортиладиган оборотлар асосида ҳисобланган ҚҚС суммаси билан ҳисобот даври мобайнида ҳақиқатда келиб тушган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан, ноль ставкаси бўйича оборот билан биргаликда солиқ солинадиган оборот учун фойдаланиладиган, импорт қилинган товарлар, (ишлар, хизматлар) учун олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ўртасидаги фарқ кўринишида белгиланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази