1. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясида қилган маърузасида баён этилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19.3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 24-сонли буйруғига (рўйхат рақами 816-1, 25.03.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/816-1/2816-сон)