11.02.2026 йилдаги 56-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли маркировкаланган товарларнинг ҳаракатини кузатиб бориш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларнинг ҳаракати устидан давлат назорати самарадорлигини ошириш, яширин иқтисодиётни янада қисқартириш ҳамда маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига йўл қўймаслик, шунингдек, товарларни рақамли идентификация қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркировка коди киритилгандан сўнг онлайи назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шаклланишига йўл қўйилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) 2026 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва ҳамкор давлатлар ўртасида сув ҳамда салқин ичимликларга нисбатан рақамли маркировка кодларини ўзаро тан олишни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Солиқ қўмитаси ҳамкор давлатларнинг рақамли маркировка кодларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тан олиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 апрелга қадар рақамли маркировка кодлари маълумотлари бўйича ахборот алмашишга қўйиладиган талабларни белгиласин ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминласин. Бунда ушбу талаблар рақамли маркировка кодларини ўзаро тан олиш ва товарларнинг ҳаракатини кузатиб боришда иштирок этувчи барча давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзаро тан олинган хорижий давлатларнинг рақамли маркировка кодларини электрон ҳисобварақ-фактура ҳамда онлайн назорат-касса техникасининг касса чекларида акс эттириш имкониятини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 15 январга қадар рақамли маркировкани ўзаро тан олиш борасида амалга оширилаётган ишлар жараёни ва унинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларда рақамли маркировка кодлари мавжудлиги назорат қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш мақсадида ҳамкор давлатларнинг божхона органлари билан маълумот алмашиш йўлга қўйилишини таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими оператори рақамли маркировка маълумотларини қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ҳимоя қилишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шакллантириладиган ва муомалада бўладиган рақамли маркировка маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган дата-марказлар доирасида сақланиши ва қайта ишланиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг рақамли маркировкаси тўғрисидаги маълумотлар хорижий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга халқаро шартномалар асосида ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда узатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни эркин муомалага чиқаришга фақат «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимида уларга татбиқ этилган рақамли идентификация воситаларининг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш мақсадида ҳамкор давлатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пулатов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. Бош вазир А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 09/26/56/0136-сон)