LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш устидан назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика кўчмас мулк биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 4-сон, 25-модда) билан тасдиқланган кимошди савдосида ва танловларда сотиладиган давлат мулкига ҳақ тўлаш, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга 1-илованинг 2, 3, 4 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов ва В. А. Чжен зиммасига юклансин.
1. Мазкур Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг «давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 20 октябрдаги 481-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағ Ўзбекистон Республикаси бирлаштирилган бюджетининг бир қисми ҳисобланади ва улар:
акциядорлик жамиятларига айлантирилган давлат корхоналари бирламчи эмиссияси акцияларини сотишдан олинган даромадлар;
давлат мулки объектларни кимошди савдолари, танловлар, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотишдан тушган даромадлар;
ер участкаларини фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун ким ошди савдоларида сотишдан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар;
давлат мулки қўмитаси томонидан илгари қарз олувчиларга улар томонидан олинган кредитларни қайтариш тарзида берилган кредитлар ва қарзлар бўйича улардан олинган даромадлардан ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизлар;
вақтинча бўш маблағларни давлат мулки қўмитасининг талаб қилиб олинадиган депозит счётидан тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг талаб қилиб олинадиган депозит счётларига тушувчи бошқа даромадлар ҳисобига шаклланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни, шу жумладан сотиб олинаётган давлат активлари ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича тушадиган маблағларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ҳар ойда қуйидаги нисбатда амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрдаги 563-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 240-модда)
15 фоизи — ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш, бозор инфратузилмаси ташкилотларини шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига;
3 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Хусусийлаштириш, инвестиция ва бозор тузилмаларини яратиш ва ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш бўйича харажатларига;
2 фоизи — идора қилиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25 фоизи — маблағлардан фақат техника билан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштиришда мақсадли фойдаланиш учун хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг ёки мол-мулкнинг хусусийлаштирилаётган қисми балансида бўлган давлат корхоналари ихтиёрида қолдирилади. Корхоналар мулкий комплекслар тарзида тўлиқ сотилганда, шунингдек улар бўйича давлат улушини сақлаш назарда тутилмаган корхоналарнинг устав фондларидаги давлат активларини сотишда кўрсатиб ўтилган маблағлар давлат бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 219-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан хорижий валютада тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади, кейинчалик улар белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда Марказий банкка мажбурий равишда сотилади. Миллий валютада олинган тушумни тақсимлаш ушбу Тартибнинг 3-бандига мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 219-модда)
5. Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ёки Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ёки уларнинг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилган тақдирда мазкур Тартиб уларнинг қолган қисмига жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига кўра давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан умумий маблағлардан бир марталик тўловлар;
белгиланган тартибда бекор қилинган битирувлар бўйича давлат мулки қўмитаси томонидан инвесторларга қайтариладиган акцияларни фонд бозорида сотишдан тушган маблағлар;
битишув тузиш учун инвесторлар томонидан депонентга қўйилган, улар бўйича битишувлар тузилмаган ва эгаларига қайтарилиши керак бўлган маблағлар;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тусга эга бўлган мулки объектларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш харажатлари;
эмиссия проспектлари ва давлат мулкининг сотиладиган объектлари рўйхати мажбурий эълон қилиниши харажатлари;
банк, маблағни тўловчилар томонидан янглишиб ўтказилган, шунингдек давлат мулки қўмитасининг талаб қилиб олинадиган депозит счётига ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларнинг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит счётларига тушган маблағлар аниқлагунгача ҳисобга олинмайди.
6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
7. Акцияларни сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги 1939-сон Фармонига мувофиқ фонд биржаси, брокерлар, давлатга тегишли акцияларни ҳисобга олиш, сақлаш бўйича депозитарийлар хизматларига ҳақ тўлаш бўйича операция харажатлари чиқариб ташланган ҳолда эмитентга тўлиқ миқдорда ўтказилади ҳамда мазкур Тартибнинг 3-бандига мувофиқ тақсимлашда ҳисобга олинмайди.
8. Мазкур Тартибнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар давлат мулки қўмитасининг талаб қилиб олинадиган депозит счётида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармасининг ҳисоб-китоб-касса марказида (банкнинг коди 00014) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг бош ҳудудий бошқармаларида очилган давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит счётларида жамланади.
Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларнинг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит счётларида тўпланувчи давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳар ҳафтада (ҳар сешанба кунлари) мазкур Тартибининг 3-банди охирги хатбошига мувофиқ тақсимланган сифатида ҳисобга олинадиган идора қилиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ихтиёрида қолдириладиган маблағларнинг 5 фоизи чиқариб ташланган ҳолда Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги талаб қилиб олинадиган депозит счётига ўтказилади.
8-банднинг иккинчи хатбошига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
9. Тўловчилар томонидан янглишиб ўтказилган маблағлар, банк томонидан янглишиб ўтказилган маблағлар, биржалар ва брокерлар хизматларига тўланган миқдорлар ва аниқланиши керак бўлган миқдорлар ҳар ҳафтада Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасига тақдим этиладиган Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғининг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланадиган шаклда (1-илова) акс эттириб борилади. Давлат мулки қўмитасига тақдим этилади.
10. Манбаларнинг барча турлари бўйича Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг талаб қилиб олинадиган депозит счётларига келиб тушувчи маблағлар давлат мулки ҳисобланади ва ушбу маблағларга солиқ солинмайди.
11. Маблағларни Давлат мулки қўмитасининг Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалардаги талаб қилиб олинадиган депозит счётларига ўтказиш харидор (юридик ёки жисмоний шахс)нинг топшириғига кўра тегишли тижорат банки томонидан амалга оширилади.
12. Тўлов ҳужжатларида тўловчилар — давлат мулки объектларини ва акцияларни сотиб олувчи харидорлар:
Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасининг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит счётининг реквизитларини;
маблағларни ўтказиш асосларини (олди-сотди шартномасининг ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларнинг рўйхатдан ўтиш рақамини);
Харидор томонидан Тўлов топшириғини тўлдириш учун зарур бўлган счётлар рақами ва бошқа банклар реквизитлари хусусийлаштириладиган объектнинг олди-сотди шартномасида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда келтирилади.
13. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари хусусийлаштириладиган ҳар бир объект бўйича маблағлар келиб тушиши ва ҳаракатини тармоқлар ва келиб тушиши манбалари бўйича ҳисобга олиб борадилар, Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган ва Молия вазирлиги билан келишилган тартибда ва шаклда улар бўйича ҳисобот тузадилар.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги йиғма жадваллар ҳудудий бошқарма томонидан ҳар ойда Давлат мулки қўмитасига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолати бўйича ойнинг 5-кунигача тақдим этилади.
14. Хусусийлаштириладиган объект бўйича ҳисоб-китоблар шакллари ва муддатлари харидор билан Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари ўртасида тузилган олди-сотди шартномаларида белгиланади. Бунда объектни қиймати бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш муддати бир йилдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Фонд биржасида ёки бошқа инвестиция муассасалари орқали сотиладиган акциялар учун ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ёки улар томонидан ваколат берилган агентлар билан махсус лицензияларга эга бўлган қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ўртасида тузиладиган шартнома-топшириқномаларда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Давлатга тегишли акцияларни ҳисобга олиш ва Миллий депозитарийда сақлаш, савдоларни ташкил этиш ва акцияларни сотиш харажатлари мазкур Тартибга мувофиқ уларни сотишдан тушган тушум ҳисобига қопланади.
17. Брокерлик идоралари ёки бошқа инвестиция муассасалари маблағларнинг олди-сотди шартномалари тузилган пайтда бошлаб 5-банк куни мобайнида талаб қилиб олинадиган депозит счётларга келиб тушишини таъминлашлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Кўчмас мулк (мол-мулк) объектларини кимошди савдосида, танловларда, биржа ва биржадан ташқари савдоларда сотишдан тушган маблағлар объектлар (мулклар)ни бевосита сотишдан тушадиган пул маблағлари ҳисобига, шунингдек кимошди савдоси қатнашчиларини савдога қўйиладиган мол-мулк билан олдиндан таништирганлик учун олинган тушумлар, савдо ғолиби мол-мулкни сотиб олишни рад этганда қайтариб берилмаган гаров суммалари ҳисобидан ташкил топади.
Кўрсатиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг талаб қилиб олинадиган депозит счётида ёки унинг ҳудудий бошқармаларнинг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит счётларида тўпланади.
Мазкур Тартибда давлат мулки объектларини сотувчи деганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари тушунилади.
19. Объект (мол-мулк) кимошди савдосида, танловларда, биржа ва биржадан ташқари савдоларда якуний баён (кимошди, танлов), контракт (биржа савдолари) имзоланган пайтдан бошлаб кечи билан ўн кунда, шунингдек биржадан ташқари савдоларда аҳдлашувчи томонлар битим тузганларидан сўнг уч кун муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан харидор ўртасида олди-сотди шартномаси имзоланади.
Давлат кўчмас мулки (мол-мулки) объектлари сотилишидан тушган барча маблағлар воситачилик йиғими чиқариб ташланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг талаб қилиб олинадиган депозит счётига ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит счётларига йўналтирилади, улар кейинчалик мазкур Тартибга мувофиқ тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кўчмас мулки ва мол-мулки объектлари кимошди савдоси ёки танлов орқали сотилганда Республика кўчмас мулк биржаси томонидан ундириладиган воситачилик йиғимлари қуйидаги тартибда белгиланади:
ким ошди савдосида камида 3 та босқичдан ўтган тақдирда сотилган мол-мулк умумий суммасининг кўпи билан 5 фоизи;
Воситачилик йиғимини ундириш шунингдек фақат шартнома асосида мол-мулкни сотиб олувчининг ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
(19-банднинг учинчи—бешинчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
Кимошди савдоси ташкилотчисига — Республика кўчмас мулк биржаси филиалига воситачилик йиғимининг 60 фоизи Республика кўчмас мулк биржасига 40 фоизи ўтказилади.
20. Шартнома шартларига мувофиқ харидор объектни сотиб олиш счётига белгиланган тартибда маблағ тўлайди.
Объект (мол-мулк) кимошди савдосида, танловларда биржа ва биржадан ташқари савдоларда сотилганда олди-сотди шартномаси бўйича ҳақ битишув миқдорига қараб қуйидаги муддатларда тўланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
Воситачилик ҳақи илгари тўланган закалат ҳисобга олинган ҳолда кимошди савдоси ташкилотчисининг талаб қилиб олинадиган депозит счётига ўтказилади.
Ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун кимошди савдосида сотилганда унинг қийматини бўлиб- бўлиб тўлаш бир йилдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.
21. Харидор объектнинг тўлиқ қийматининг тўлаганда ҳамда Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Давлат далолатномаси берилгандан сўнг объект эгаси ҳуқуқига эга бўлади.
22. Ким ошди савдосида, танловда, биржа ва биржадан ташқари савдоларда сотилган объектлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши устидан назоратни Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари амалга оширади.
23. Давлат мулки объектлари ва акцияларни сотиб олувчилар маблағлар тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, давлат мулки объектларини сотишдан тушган белгиланган муддатларда тўланмаган маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳисобланган ҳолда, харидорларнинг талаб қилиб олинадиган депозит счётларидан сўзсиз ундириб олинади.
Олди-сотди шартномаларига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқ хусусийлаштириш объектлари харидорларидан маблағлардан тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни амалга оширади;
Талаб қилиб олинадиган депозит счётларида маблағлар ҳаракати тўғрисида тегишли кўчирмаларни банкдан олган ҳолда хизмат кўрсатувчи банклар билан келишиб хусусийлаштиришдан олинган маблағларни тушиши устидан кундалик назоратни амалга оширади;
25. Мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлардан йўналишлар бўйича фойдаланиш тартиби амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун мақсадли фойдаланиладиган маблағларни давлат бюджетига ўтказиш (50 фоизини) ҳар ойда Давлат мулки қўмитасининг депозит счётидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25-банднинг иккинчи хатбошига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрдаги 563-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 240-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжлари учун маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ўтказиш (30 фоиз) ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳар ойда жорий ойнинг 15-кунигача Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тўлов топшириғи билан талаб қилиб олинадиган депозит счётидаги 30 фоиз маблағни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг жорий счётларига ўтказилади.
Кўрсатилган счётдан олинган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар в Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги устивор йўналишлар бўйича фойдаланилади:
а) маблағларнинг 50 фоизи 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини тўлиқ таъмирлашни, шунингдек умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларини тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлашни молиялаштиришга йўналтирилади;
б) Маблағларнинг камида 25 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатлами учун уй-жой қурилишини маблағ билан йўналтирилади;
қишлоқ жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, сув қувурлари, оқова сув тизими ва иншоотларини, газ ва электр таъминоти тармоқларини, йўллар, ҳудудларни ободонлаштиришни ривожлантириш учун зарур бўлган муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари қурилишини маблағ билан таъминлаш учун;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари счётларидан маблағларидан фойдаланиш йўналишлари тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан фармойиш (қарор) шаклида, улардан фойдаланишнинг юқорида кўрсатилган йўналишларига мувофиқ қабул қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, ҳокимликлар молия бошқармаси жорий счёт эгалари ҳисобланади.
Маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқлари қабул қилинган қарор асосида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, ҳокимлик молия бошқармаси томонидан тайёрланади ва банкка берилади.
Йўналишлар бўйича маблағларнинг ўз вақтида ўтишини хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ банк таъминлайди.
Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига, илова қилинаётган шаклга мувофиқ (2-илова) ҳокимликлар томонидан маблағлардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида ҳисоботни тақдим этадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрдаги 563-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 240-модда)
28. Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, инвестиция, молия ва бозор тузилмаларини ташкил этиш, ривожлантириш бўйича харажатлар учун назарда тутилган маблағларни ўтказиш (5-фоиз) улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Давлат мулки қўмитасининг Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги талаб қилиб олинадиган депозит счётидан маблағларни сарфлаш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
республика вилоятларида (минтақаларида) бизнес-инкубаторлар, бизнес-марказлар, Миллий депозитарийнинг филиалларини, республика фонд биржаси, кўчмас мулк биржаси, товар-хом ашё биржасини ривожлантиришга молиявий кўмаклашиш;
Кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат дастурига мувофиқ меъёрий-ҳуқуқий, ихтисослаштирилган адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш;
Давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса маркази маблағларини хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ ўз вақтида ўтказилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28-1. Хусусийлаштирилаётган корхоналар ёки мол-мулкнинг хусусийлаштирилаётган қисми балансида бўлган давлат корхоналари ихтиёрида қолдириладиган маблағларни ўтказиш ушбу корхоналар томонидан тақдим этилган махсус депозит ҳисоб рақамининг банк реквизитлари кўрсатилган ҳолдаги сўровнома — хатлар асосида амалга оширилади. Сотилган давлат активлари учун якуний ҳисоб-китоблар қилинган вақтдан бошлаб бир ой ўтгунгача корхоналар томонидан сўровнома-хат тақдим этилмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган маблағлар давлат бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(VI бўлим 28-1-банд билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сонли қарори мувофиқ тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 219-модда)
29. Мазкур Тартибга мувофиқ тақсимланиши керак бўлган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат мулки қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмасдан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва ҳаракати, шунингдек талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан амалга оширилган сарф-харажатлар тўғрисида, мазкур Тартибнинг 25—28-бандларига мувофиқ харажатларнинг мақсадларини кўрсатган ҳолда Молия вазирлигига ахборот тақдим этади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 118-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши бўйича бирламчи ҳужжатларни текшириш бир йилда камида бир марта Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 118-модда)
32. Мазкур Тартибнинг қўлланилиши юзасидан тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан берилади.
199____ йил «____ » ___________________________ минг сўм | |||
Т/р | Кўрсаткичлар номи | Йил бошидан бошлаб ҳаммаси | Шу жумладан бир ҳафта ичида |
А | Давр бошидаги пул маблағлари қолдиғи | ||
В | Жорий даврдаги тушум — ҳаммаси (1+2+...+11) шу жумладан: | ||
1. | Давлат мулкини сотиб олишдан тушган маблағ шу жумладан: бир йўла бўлиб-бўлиб илгари хусусийлаштирилган объектлар ерлар | ||
2. | Акцияларни сотишдан тушган тушум | ||
3. | 3. Кимошди савдоларидан тушган маблағлар — ҳаммаси шу жумладан: кўчмас мулк объектларининг олди-сотдиси, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини кимошди савдосида сотиш | ||
4. | Ижарадан олинган маблағлар | ||
5. | Давлат улушидан олинган дивидентлар | ||
6. | Қарзлар, депозитлар ва улар юзасидан фоизлар | ||
7. | Пеня ва жарималар | ||
8. | Жорий йилда тўловчилар томонидан янглишиб тўлаган маблағлар | ||
9. | Банк томонидан янгилишиб тўланган маблағлар | ||
10. | Илгари ўтказилган маблағларни қайтариш | ||
11. | Аниқланиши керак бўлган маблағлар | ||
С | Ҳаммаси — ХАРАЖАТЛАР (12+...+19) улардан: | ||
12. | Ҳукумат қарорлари бўйича ажратиш (Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кўрсатмаси бўйича) | ||
13. | Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги талаб қилиб олинадиган счётига ўтказилган | ||
14. | Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармасининг бухгалтерияси счётига ўтказилган | ||
15. | Жорий йилда тўловчилар томонидан янглишиб ўтказилган маблағларни қайтариш (ёйиб кўрсатилгани алоҳида тақдим этилади) | ||
16. | Банк томонидан янглишиб ўтказилаган маблағларни тўғрилаш (қайтариш) | ||
17. | Фонд биржаси хизматларига ва брокерга ҳақ тўлаш | ||
18. | Бекор қилинган битишувлар, буйруқлар, хўжалик судининг қарорлари бўйича қайтариш ва бошқалар (ёйиб кўрсатилганлари алоҳида тақдим этилади) | ||
19. | Улар бўйича битишувлар тузилмаган депонентга қўйилган маблағларни қайтариш (ёйиб кўрсатилганлари алоҳида тақдим этилади) | ||
D | Давр охиридаги пул маблағлари қолдиғи | ||
Давлат мулки қўмитаси Ҳудудий бошқармаси бошлиғи____________________ | |||
М. Ў. | |||
Маблағларни жамлаш бўлими Бошлиғи ________ |
2-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.