Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳсулот ва хизматларни мажбурий сертификатлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 27-сон, 315-модда)
сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартиби 2-иловага мувофиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) истеъмолчиларига зарар етказганлик учун жарима санкцияларини қўллаш тартиби ҳақидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. «Ўздавстандарт» маркази, ТИАВ, Давлат солиқ қўмитаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар 1995 йил 1 январдан бошлаб маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий органларига ёрдам кўрсатсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 27-сон, 315-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Тартиб «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосланиб ишлаб чиқилган, у хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш қоидаларини белгилайди.
Тартиб сертификатлаштирилиши шарт бўлган, маҳсулотнинг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ ташқи савдонинг олди-сотди ёки алмашиш (бартер) объекти бўлган товарларга татбиқ этилади, Ўзбекистон Республикасига товар келтирувчи ва уларни унинг ташқарисига олиб чиқиб кетувчи юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, товарларнинг хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширувчи ташкилотларга мўлжалланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Товарлар хавфсизлигини тасдиқлаш уларни сертификатлаштириш йўли билан ёки сертификатларни тан олиш ёхуд республикадан ташқарида товар ишлаб чиқарувчига товар учун берилган бошқа мувофиқлик гувоҳномалари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Товарларни сертификатлаштириш истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини, атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашга ва мол-мулкка етказилган зарарнинг олдини олишга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ва стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Сертификатлаштириш ва Ўзбекистон Республикасида хорижий сертификатларни тан олиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизими — «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
4. Товар хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб белгиланган тартибда ваколатга эга бўлган орган томонидан берилган товарларни сертификатлаштириш натижалари бўйича илова қилинган шаклдаги мувофиқлик сертификати (бундан кейин сертификат дейилади) ёки сертификация берган орган раҳбарининг ҳақиқий (асл) муҳри ва имзоси билан ёки нотариал идораси томонидан тасдиқланган сертификат нусхаси (ксеронусха) ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси коди кўрсатилган сертификатлаштирилиши шарт бўлган товарлар рўйхатини «Ўзстандарт» агентлиги Давлат божхона қўмитасига тақдим этади ва ҳар йили уни аниқлайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган товарларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлилигининг зарурлиги ва бу мувофиқликни сертификатлаштириш йўли билан тасдиқлаш шартнома ва битимларда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Сертификат берилган товар, шунингдек, унинг жойлаштирилиши ва илова қилинган ҳужжатлари РСТ 5.1 — 92 да назарда тутилган Мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.
Товарни, унинг жойлаштирилишини ва илова қилинган ҳужжатни Мувофиқлик белгиси билан тамғалаш зарурлиги аниқ маҳсулотнинг сертификатлаштириш схемасига боғлиқдир.
Сертификатлаштиришнинг мавжуд саккизта схемасидан биттасини танлаб олиш «Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизими. Сертификатлаштириш схемаси танлови» нинг 51 — 015 — 93 амал қилиш ҳужжатига мувофиқ бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Сертификатлаштирилиши шарт бўлган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш учун «Ўзстандарт» агентлиги берган ёки тан олган ёхуд «Ўзстандарт» агентлиги ваколат берган орган томонидан берилган сертификат асос бўлиб ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
9. Сертификат (ёки унинг нусхаси) товар етказиб берувчи ёки товарни қабул қилиб олувчи томонидан божхона органига кўрсатилади ва божхона чегарасидан товар ўтказилгунга қадар текширилади.
сертификатлаштириш Миллий тизимининг Давлат рўйхатидаги сертификатни рўйхатга олиш рақами ва санаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Сертификатлаштирилган товарга божхона юк декларациясини тўлдиришда товар етказиб берувчи 44-устунда сертификатни берган сертификат органининг қисқача номини, сертификат тартиб рақамини ва берилган санани, шунингдек, агар муддати белгиланган бўлса, унинг амал қилиш муддатини кўрсатади.
12. Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотнинг сертификатлаштирилганлиги ҳақидаги маълумотлар бўлмаса, у Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизими томонидан белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилади.
13. Синовлар ўтказиш учун товар етказиб берувчи {жўнатувчи) ёки қабул қилувчи божхона органида сақланаётган товар намуналарини олишга ҳақлидир. Намуналар талаб қилинадиган синовларни ўтказиш учун зарур бўлган миқдорда олинади. Намуналарни олиб қўйиш божхона назорати остида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий органи товарни қабул қилувчига унинг хоҳишига кўра сертификатлаштиришни ташкил қилишда, хорижий сертификатни тан олишда ва Миллий мувофиқлик белгисини қўйишда керакли хизматларни кўрсатади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
15. Сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда ёки хорижий сертификат тан олинганда қабул қилувчи (товар етказиб берувчи) товарни ўтказмаган божхонага сертификатни кўрсатади.
16. Ушбу Тартиб бузилган ҳолда Ўзбекистон Республикасига келтириладиган ҳамда олиб чиқиб кетиладиган товарлар ўтказилмайди. Бундай товарлар божхона қонун ҳужжатлари билан белгиланган қоидаларга мувофиқ сақланади.
Белгиланган сақлаш муддати тугаши билан талаб қилиб олинмаган товарлар Ўзбекистон Республикаси мулкига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Маҳсулот намуналарини синовлар ўтказиш учун республика ташқарисига олиб чиқиб кетишда (республика ҳудудида синовлар ўтказиш имконияти бўлмаганда), товар етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи), синовлар ўтказиш жойи ва намуналар сони кўрсатилган ҳолда, синовларни ўтказиш ҳақидаги «Ўзстандарт» агентлиги тасдиқлаган қарорни кўрсатади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
18. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширилгандан сўнг ушлаб қолинган товарларни ўтказиш ҳақидаги қарор божхона томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.