LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада дори-дармонлар сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 14 июлдаги Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда республика аҳолисини дори-дармонлар, вакциналар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
чекланган чакана нархларда сотиладиган ва барча дорихона муассасаларида мавжудлиги мажбурий бўлган энг зарур дори-дармонлар рўйхати 2-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига Дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
бир ҳафта муддатда энг зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг чекланган чакана нархларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча дорихона муассасаларига етказсин;
икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган энг зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмларни бериш ва уларнинг чекланган чакана нархлари ўртасидаги фарқнинг ўрнини қоплаш учун «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмаси ҳузуридаги нархларни тартибга солиш жамғармасини тузиш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2-иловада қайд этилган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаси ҳажмида ишлаб чиқаришни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси ва халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси билан биргаликда республикада ўсимликлардан олинадиган маҳаллий дори-дармон хом ашёси асосида ўзимизнинг фармацевтика ишлаб чиқаришимизни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва 1994 йилнинг 1 октябригача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда 1994 йилнинг 15 сентябригача бўлган муддатда республикага дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналарни импорт бўйича келтириш учун Европа Ҳамжамияти Комиссияси томонидан бериладиган 68 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитнинг расмийлаштирилишини ва кейинчалик тўлдирилишини тугалласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмаси 3-иловага* мувофиқ дорихона муассасаларини 1994 йилнинг иккинчи ярим йиллигида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмасининг дори-дармонларнинг сифатини назорат қилиш инспекциясини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги дори-дармонлар сифати бўйича назорат комиссиясига айлантирсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4-иловага* мувофиқ дори-дармонлар, вакциналар ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига марказлаштирилмаган манбалардан Россия рубли суммасига тенг миқдорларда пул маблағлари, шу жумладан, хорижий валюта, шунингдек, моддий ресурслар ажратсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги (йигирманчи хатбоши) «ишлаб чиқариш» сўзидан кейин «ва сотиш» сўзлари қўшиб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикасида дори-дармонлар сотиш билан шуғулланишга «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмасининг дорихона муассасаларига, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, унинг ҳудудий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус рухсатномаси (лицензияси) га эга бўлган бошқа дорихона муассасаларига рухсат этилади.
Қайд этиб ўтилган дорихона муассасаларида дори-дармонларни сотишга фақат махсус фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан дорихона муассасаларидан ташқарида бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши қатъиян тақиқланади.
3. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинмаган ва сифати «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмасининг ҳудудий назорат-таҳлилий хизматларида назоратдан ўтмаган фармацевтик препаратларни сотиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Дори-дармонларни аҳолига врачнинг рецепти ва рецептисиз бериш, шунингдек, даволаш-профилактика муассасаларига бериладиган дори-дармонлар рўйхати ва уларни бериш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
5. Дори-дармонларни рухсатномаларсиз (лицензияларсиз) сотиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Барча дорихона муассасалари қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, мажбурий ассортиментдаги дори-дармонлар ва тиббий буюмларга мажбурий тартибда эга бўлишлари ва уларнинг эркин сотилишини таъминлашлари шарт.
Дорихона муассасаларида мавжуд бўлиши шарт бўлган дори-дармон воситалари бўлмаганда белгиланган тартибда уларни шунга ўхшашлари билан алмаштиришга рухсат этилади.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан врачнинг рецептисиз беришга рухсат этилган дори-дармонлардан ташқари барча дори-дармонлар дорихоналардан фақат белгиланган шакллардаги рецептларга кўра берилади.
8. Врач рецептисиз бериладиган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар тайёр дори-дармон бериладиган витринага нархи кўрсатилган ҳолда қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Даволаш-профилактика муассасалари врачларига касалхонада дори-дармонлар бўлмаганда стационар даволанишда бўлган беморларга рецепт ёзиб беришга рухсат этилади. Бунда дори нақд пулга сотиб олинганлиги ҳақидаги маълумот касаллик тарихига ёзиб қўйилиши шартдир.
10. Беморларга бепул ва имтиёзли рецептлар бўйича дори-дармонлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча дорихона муассасаларидан берилади.
Хирургик касал бўлган уруш ногиронларига, қатнашчиларига ва ушбу тоифага тенглаштирилган беморларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини дори-дармонлар билан таъминлашга Доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 8 январдаги 15-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган чакана нархлар 100 фоиз чегириладиган беморларга ярани боғлаш материаллари рецептда «хирургик касал» деган ёзув қайд этилган ҳолда врачларнинг рецептлари бўйича бепул берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Агар рецептда заҳарли, наркотик ва бошқа ингредиентлар қўшилмасидаги кучли таъсир қилувчи воситалар ёзиб берилган бўлса, уларни тайёрланган дори таркибига киритмай алоҳида бериш тақиқланади.
12. Врач томонидан заҳарли, наркотик ёки кучли таъсир этувчи моддани бир марта қабул қилишдан ортиқча дозада, бу рецептда тегишли равишда расмийлаштирилмай ёзилган бўлса, дорихона ходими дорини бир марталик қабул қилиш учун белгиланган дозанинг ярми миқдорида беришга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Пушти рангдаги махсус рецепт бланкларида ёзиб берилган наркотик дори-дармон воситалари ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига фақат шу мақсадлар учун бириктириб қўйилган дорихоналардан берилади.
Заҳарли ва наркотик препаратлар бериш ҳуқуқига эга бўлган дорихона ва даволаш-профилактика муассасаларининг рўйхати жойлардаги соғлиқни сақлаш органлари ва «Дори-дармон» уюшмасининг ҳудудий бирлашмалари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Этилморфин гидрохлорид, кодеин, фосфат кодеин ва натрий этаминалнинг бошқа дори-дармон воситалари билан аралашмаси шаҳар (шаҳар ёки қишлоқ маъмурий тумани) доирасида барча дорихоналар томонидан ўзлари жойлашган ҳудуддаги даволаш- профилактика муассасаларининг рецептлари бўйича берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Таркибида наркотик ва заҳарли моддалар бўлган дорилар учун берилган рецептлар 10 кун мобайнида, қолганлари эса ёзиб берилган кундан бошлаб бир ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Врач рецептлари бўйича дорихоналардан дори-дармонларни бериш нормаси даволашнинг бир курси учун белгиланади.
Фавқулодда ҳолларда (беморнинг шаҳардан жўнаб кетиши, дорихонага мунтазам қатнашининг иложи йўқлиги ва бошқалар) дорихона ходимларига врач томонидан тайинланган дори-дармонни узоқ муддат амалда бўладиган рецептлар бўйича икки ой давомида даволаниш учун зарур бўлган миқдорда бир йўла беришга рухсат этилади.
амбулаторияга қатнаб даволанадиган беморларга врач рецепти бўйича соф ҳолда ва «Компресс қилиш учун» (арашлаштириш миқдори кўрсатилган ҳолда) ёки «Терини ишқалаш учун» ёзувли рецепт бўйича, ингредиентлар аралашмасида — кўпи билан 50 грамм;
рецептда «Махсус тайинлаш бўйича» деган ёзуви бўлган, имзо ва даволаш-профилактика муассасасининг муҳри билан тасдиқланган касали сурункали давом этадиган беморларга — 100 граммгача;
тиббиёт мақсадларида муассасалар ва ташкилотларга — «Дори-дармон» уюшмасининг ҳудудий бирлашмалари томонидан белгиланадиган норма бўйича беришга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Таркибида заҳарли, наркотик моддалар ва этил спирти бўлган экстемпорал усулида тайёрланган дориларни беришда беморларга рецепт ўрнига юқори қисмида сариқ йўли ва унда қора шрифтда «Сигнатура» деган ёзув бўлган сигнатура берилади. Тайёр дори-дармонларни беришда зарур бўлган ҳолларда дори-дармонни қўллаш усули кўрсатилган ёрлиқ илова қилинади.
18. Узоқ вақт амалда бўладиган рецепт бўйича дори-дармонларни беришда рецепт беморга қайтариб берилади, бунда унинг орқа томонига берилган препаратнинг сони ва берилган сана ёзиб қўйилади. Бемор дорихонага навбатдаги келганда олдинги олинган дори-дармонлар ҳақидаги белгилар ҳисобга олинади. Рецептнинг амалда бўлиш муддати тугагач «Рецепт ҳақиқий эмас» деган тамға босилади ва дорихонада қолдирилади.
19. Таркибида наркотик, заҳарли моддалар, этил спирти, психотроп, ухлатадиган депрессияга қарши, нейтролептик воситалар, стероид гормонлар, транквилизаторлар бўлган дорилар, таркибида 8-оксихинол ҳосиласи бўлган препаратлар, анаболик активликка эга бўлган воситалар, таблетка ҳолидаги клофелин учун берилган рецептлар, шунингдек, имтиёзли шартларда ёки бепул берилган дорилар учун берилган рецептлар дорихонада қолдирилади.
Имтиёзли шартларда ёки бепул берилган дори-дармонларнинг рецептлари дорихоналарда уч йил давомида, махсус пушти рангдаги бланклар бўйича берилган дорилар рецептлари — 5 йил, таркибида заҳарли моддалар, этил спирти бўлган дориларга берилган рецептлар, мияни айнитиб қўйиш қувватига эга бўлган препаратлар ва анаболик воситаларга берилган рецептлар бир йил давомида, бошқа дориларга берилган рецептлар — бир ой давомида сақланади.
Рецептлар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинади. Дорихонада қолдириладиган рецептларни белгиланган сақлаш муддати тугагач йўқ қилиш тартиби «Дори-дармон» давлат-акционерлик уюшмаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Дорихона томонидан имтиёзли шартларда ёки бепул берилган дори-дармонларга ҳақ тўлаш маҳаллий органлар ёки соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан шартномага асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Дорихоналарнинг юридик ва жисмоний шахслардан сифатини олдиндан текширмасдан дори-дарминларни қабул қилиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча дорихона муассасаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мазкур қоидаларга риоя қилишларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги дори-дармонлар сифати бўйича назорат комиссиясига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.