Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. 2025 йил 17 июль куни Қобул шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Афғонистон Жамоат ишлари вазирлиги ва Покистон Темир йўллари вазирлиги ўртасида Найбободдан Харлачига қадар янги темир йўл қурилиши учун техник-иқтисодий асосларни биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳадли битим тасдиқлансин.
2. Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Афғонистон ва Покистон томонларига тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 февраль,
ПҚ-41-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 07/26/41/0111-сон)