LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 16 февралдаги 8-сонли ««Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1052-2, 03.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ссудаларини чекланган муддатларини ҳамда бериш тартибини белгилаш мақсадида буюраман:
1. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш молия вазири ўринбосарлари Д. Кучкаров ва М. Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, бюджет ссудаларини (бундан буён матнда ссудалар деб юритилади) бериш ва қайтариш тартиби ва чекланган муддатларини белгилайди.
а) республика бюджетидан — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига;
б) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан — қуйи турувчи Қорақалпоғистон Республикаси таркибига кирувчи шаҳарлар ва туманлар бюджетларига;
в) вилоят бюджетидан — қуйи турувчи вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва вилоят таркибига кирувчи туманлар бюджетларига;
д) таркибида туманлари мавжуд бўлган шаҳар бюджетидан — қуйи турувчи шаҳар таркибига кирувчи туман бюджетларига;
3. Судлар бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши тегишли биринчи даражали харажатлар ва муҳим чора-тадбирларни молиялаштирилишини таъминламаган ҳолларда юқори турувчи бюджетдан берилади.
а) даромадлар тушуми ва харажатларни амалга ошириш ўртасидаги режали вақтинчалик касса узилишларини қоплаш;
б) даромадлар тушуми ва харажатларни амалга ошириш ўртасидаги ҳақиқий вақтинчалик касса узилишларини қоплаш;
в) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг режали харажатларини мақсадли молиялаштириш схемаларини амалга ошириш учун берилади.
4. Юқори турувчи бюджет маблағлари ҳисобидан ссудалар қуйи турувчи бюджетларга қуйидаги муддатларга берилиши мумкин:
5. Келгуси молия йили учун тегишли бюджетнинг йиллик даромадлар ва харажатлар ҳажмларини чораклар бўйича тақсимотини тузишда ҳар бир чоракда даромад ва харажатлар ўртасидаги режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун ссудалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 26 мартдаги 29-сон буйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларда назарда тутилган даромад ва харажатлари ҳажмларини чораклар бўйича тақсимлаш, бюджет ижроси жараёнида киритиладиган ўзгартиришлар ҳисобини юритиш, бюджетда кўзда тутилган чора-тадбирлар ва ташкилотларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада (рўйхат рақами 1025, 2001 йил 12 апрель) (Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 7-сон) белгиланган тартибда назарда тутилади.
Режали ёки ҳақиқий вақтинчалик касса узилишлари вужудга келганда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг режали харажатларини мақсадли молиялаштириш схемаси бўйича ссудага эҳтиёж юзага келганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг ҳокимлари (уларнинг ўринбосарлари) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўров билан мурожаат қиладилар. Худди шундай тартибда шаҳар ва туман ҳокимлари (уларнинг ўринбосарлари) юқори турувчи ҳокимиятлар молия органларига ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўров билан мурожаат қиладилар.
6. Бюджетга даромадларнинг ўз вақтида тушмаганлиги ёки қўлланилган чора-тадбирлар тегишли бюджет даромад ва харажатлари баланслилигини таъминлаш имконини бермаган ёки бюджет харажатларини олдиндан молиялаштириш зарурати юзага келган ҳолларда ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўров билан мурожаат қилинишига асос бўлиши мумкин.
7. Ссуда берилиши тўғрисида ёзма сўровга тегишли молия органлари раҳбари томонидан имзоланган ссудага бўлган эҳтиёжлар асослантирилган ҳисоб-китоблар ва ссуда олиш ҳақида шартнома лойиҳаси илова қилинади.
8. Илова қилинган ҳисоб-китобларда касса узилиши юзага келиш сабабларининг батафсил таҳлили келтирилиши лозим ҳамда қуйидагиларни:
в) бюджет олдидаги қарздорликлар суммаси ва уларнинг пайдо бўлиш сабаблари, ҳудуд бўйича қарздорликлар динамикаси;
г) тегишли даврда бюджетда назарда тутилган тип, объект ва кичик объектлар бўйича биринчи даражали харажатлар суммасини;
д) кутилаётган даромадлар тушуми, шу жумладан солиқ турлари бўйича ҳамда тегишли ҳисобот даврида кутилаётган харажатларни;
ж) касса узилишининг юзага келиш сабабларини тушунтиришни, сўровнинг асосланганлигини, шунингдек ссудани ўз вақтида қайтарилишини таъминловчи чора-тадбирлар режасини ўз ичига олиши лозим.
9. Ссуда сўровини кўриб чиқаётган ва ссуда берадиган юқори турувчи молия органи қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ахборот ва ҳисоб-китобларни сўраши мумкин.
11. Барча ҳисоб-китоблар икки нусхада тегишли молия органлари томонидан тайёрланиб, бир нусхаси ушбу молия органида сақланади, иккинчиси эса юқори турувчи органга тақдим этилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг молия бошқармасидан ссуда бериш тўғрисидаги сўровни олгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ҳудудлар молияси бош бошқармаси Давлат бюджети бош бошқармаси билан биргаликда ҳисоб-китобларни, шунингдек ссуда бериш учун асосларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига ссуда бериш ёки рад этиш тўғрисидаги аниқ таклифлар билан ёзма хулоса киритади. Худди шундай тартибда қуйи молия органларидан юқори турувчи молия органларига тақдим этилган ссуда бериш тўғрисидаги сўровлар юқори турувчи молия органларининг бюджет бўлимлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли молия органи раҳбариятига ёзма хулоса киритади.
Ижобий хулосада берилиши таклиф этилаётган ссуда ҳажми, унинг мақсадли йўналтирилганлиги ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилади.
13. Ёзма ижобий хулоса асосида Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бош бошқармалари бошлиғи, шаҳарлар, туманлар молия бўлимлари мудирлари ссуда бўйича қарор қабул қиладилар.
Бюджет ссудасини бериш учун асос ва ҳисоб-китобларни кўриб чиқиш, шунингдек бюджет ссудасини бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш сўров келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
Хулоса асосида молия органи раҳбарининг ссуда бериш тўғрисидаги қарори билан ссуда олувчи молия органи ва ссуда берувчи молия органи ўртасида ссуда бериш тўғрисидаги шартнома расмийлаштирилади.
14. Ссуда бериш рад этилганда сўров тақдим этувчи ёзма равишда рад этишнинг аниқ сабаб ва асосларини кўрсатган ҳолда тегишли молия органи томонидан хабар берилади.
15. Ссуда тегишли бюджетдан ссуда бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатда маблағларни тўлов топшириқномаси орқали кўчириш йўли билан берилади.
16. Ссудани қайтариш ссуда бериш тўғрисидаги шартномада қатъий белгиланган муддатда, қоида тариқасида пул маблағлари билан амалга оширилади.
б) юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетларга йўналтирилган режалаштирилган дотация (субвенциялар) эвазига ўзаро ҳисобга олиш;
в) юқори турувчи ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоблар бўйича уларнинг қарздорлигини ўзаро ҳисоб-китоб қилиш;
г) ссуда олган маҳаллий бюджетнинг асосий ҳисоб рақамига ссуда берган молия органи томонидан маблағларни инкассо топшириқномалари орқали ундириш.
18. Ссуда бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни тўлаш учун маблағларни инкассо топшириқномалари орқали ҳисобдан чиқариш бюджет ташкилоти ходимларига иш ҳақини тўлаш, иш ҳақини ҳисоблаш, стипендиялар, нафақалар бўйича бирламчи харажатлар тўлиқ ҳудуд бўйича қоплангандан сўнг амалга оширилади.
19. Бюджет ссудаларини қайтариш муддатларини узайтириш бюджет ссудасини олувчида уни ўз вақтида тўлаш имкониятини истисно этадиган молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда амалга оширилади. Бюджет ссудаларини қайтариш муддатларини узайтириш тўғрисидаги сўров ссуда берган молия органи раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади. Ссуда олувчи ссуда тўлаш муддатининг тугашидан икки ҳафта олдин, декабрда эса жорий йилнинг 15 декабридан кечикмасдан илтимоснома жўнатади.
20. Бюджет ссудаларини тўлаш муддатларини узайтириш мазкур Низомда ссуда бериш учун белгиланган тартибда ва шартларда расмийлаштирилади. Бунда ссуда бериш тўғрисидаги шартномага қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
21. Кейинги молия йилига бюджет ссудаларини тўлаш муддатларини узайтиришда, қайтариш муддатлари узайтирилган ссудалардан фойдаланиш учун тўлов белгиланиши мумкин. Тўлов ҳажми (фоиз ставкаси) ссуда берувчи молия органи раҳбари томонидан белгиланади.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, Тошкент шаҳри ва вилоятлар молия бош бошқармалари бошлиқлари, туман ва шаҳар молия бўлимлари мудирлари ссуда бериш тўғрисидаги сўровга тақдим этилаётган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва холислигига, шунингдек унинг мақсадли фойдаланилиши ва ўз вақтида тўланишига шахсан жавобгардирлар.