LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусийлаштириш кўламларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш, қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 6 августдаги Ф-880-сон фармойиши билан ташкил этилган Ҳукумат комиссияси томонидан тақдим этилган:
Хусусийлаштириладиган корхоналарни ва давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари акцияларини сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
1999-2000 йилларда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Маълумот ва амал қилиш учун қабул қилинсинки, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ тақсимланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, концернлар, компаниялар, корпорациялар ва уюшмаларнинг 1999-2000 йилларда давлат тасарруфидан чиқариладиган корхоналарнинг акцияларини сотишдан тушумлар прогнозлари бўйича таклифларига 3-иловага* мувофиқ ҳамда давлатга тегишли акциялар улуши бўйича дивидендлар прогнозлари бўйича таклифларига 4-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан кутилаётган пул маблағлари тушуми прогнози тўғрисидаги таклифларига 5-иловага* мувофиқ розилик берилсин.
4. 1999-2000 йилларда қимматли қоғозлар бозорининг фаолиятини такомиллаштириш, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар 6-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
5. Белгилансинки, янги хусусийлаштирилаётган корхоналар мол-мулкини баҳолаш қиймати халқаро стандартлар талабларини ва шаклланаётган бозор нархларини ҳисобга олган ҳолда миллий валютада, уни баҳолаш пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича эркин алмаштириладиган валютада қайд қилган ҳолда белгиланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7 ва 8-иловаларга мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва уларга ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен, Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплекслари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июндаги 309-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарори 13-бандининг учинчи хатбоши.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси («Ўздавпахтасаноатсотиш») фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 10 ноябрдаги 517-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбоши.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 28 ноябрдаги 558-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорининг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль транспорти («Ўзавтотранс») давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» тўғрисида 1993 йил 12 январдаги 21-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекмебель» Ўзбекистон давлат-акционерлик бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 25 январдаги 47-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбоши.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш («Ўзавтойўл») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси («Ўзбектрансқурилиш») фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1993 йил 8 февралдаги 65-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика («Ўзфармсаноат») давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбоши.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбалиқ» давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 18 августдаги 427-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1996 йил 18 апрелдаги 156-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбоши.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 7 августдаги 274-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасини акциялаштириш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 327-сон қарорининг 7-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарорига 3-илованинг 5, 24, 25, 28-бандлари.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 31 январдаги 45-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбоши.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорига 6-илованинг 8-бўлими.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 7 январдаги 4-сон қарорига 1-илова.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқовқат-саноат» қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги 483-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, ушбу акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида унга берсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтосаноат» Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 143-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 17 мартдаги 144-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси («Ўзмашсаноат»)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 147-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон кимё саноати корхоналари («Ўзкимёсаноат») уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 мартдаги 149-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартномавий асосда уюшмага ўтказсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 апрелдаги 145-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғмойтамакисаноат» ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги 482-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «шунингдек, ушбу акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида унга берсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорида:
бундай битишувлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқни ташкил этувчи мол-мулкни жамият томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиб олиш ёки бегоналаштириш, ёхуд бегоналаштириш имконияти билан боғлиқ битишувлар ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишувлар, одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этиладиган битишувлардан ташқари;
жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг эллик фоиздан ортиқни ташкил этувчи оддий (одатдаги) акцияларга конвертация қилинадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёхуд имтиёзли акцияларни жойлаштириш билан боғлиқ битишув ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишув. Йирик битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қийматини белгилаш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади;»;
«а», «б», «в», «г», «д», «е», «з», «л», «м», «р», «с» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашувчиларнинг камида 75 фоиздан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади»;
3.14 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар умумий йиғилишида акциялар эгаси билан тузилган шартномага мувофиқ қатнашади»;
6.5 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Агар такрорий йиғилишда кворум тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди; жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш акциядорлар умумий сонининг камида 60 фоизи ҳозир бўлиши таъминланмагунгача шунча марта чақирилади»;
«-жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;»;
в) 3-илова — «Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи ҳақида Намунавий низом»да 1.1 - банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Мазкур Низом акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган деганда яккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган (директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция), тушунилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Кузатувчи кенгаш қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (бошқарувчи ташкилотга) ёки якка тадбиркорга (бошқарувчига) берилиши мумкин. Шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади.»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 42-сон, 417-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Сабзавот ва мевалардан болалар таомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 7 январдаги 4-сон қарорининг 1-бандидаги «1-иловага мувофиқ устав жамғармаси тузилмаси бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.