Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ҳарбий ва махсус унвонларни бериш тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасалари тўғрисида» 1992 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ:
1. Олий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташи тўғрисидаги низом қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органлари ва қўшинларида ҳарбий ва махсус унвонлар бериш тартиби белгилагунга қадар собиқ СССР Қуролли Кучлари, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик қўмитасида мавжуд бўлган ҳарбий ва махсус унвонлар сақлаб қолинсин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг бўлинмалари, органлари ва қўшинларида офицерлар таркибига полковник ва унгача бўлган ҳарбий ва махсус унвонлар бериш тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири, Миллий гвардияси қўмондони, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази бошлиғи томонидан, олий офицерлар таркибига эса генерал-майор ва ундан юқори ҳарбий унвонлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 19 февраль,
ПФ-346-сон