28.11.2025 йилдаги Ф-68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматларини кўрсатиш босқичларини мақбуллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларга ортиқча мажбуриятлар юклатилишининг олдини олиш, давлат ташкилотлари, аҳоли ва бизнес ўртасида рақамли мулоқотни тўлақонли йўлга қўйиш ва бу борадаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган «Бюрократияни бартараф этиш — 2030» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) ишга туширилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тадбиркорликни рағбатлантириш, хорижий инвестициялар учун жозибадорликни ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) рақамли ва давлат бошқаруви соҳаларида мамлакатимизнинг ижобий имижини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида лойиҳа офиси ташкил этилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Дастурни муваффақиятли амалга ошириш масалалари бўйича хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Дастур доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар йил якунида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) томонидан давлат бошқарувида бюрократияни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш, эълон қилиш ҳамда давлат ташкилотлари ва ташаббускорларни рағбатлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, бу борада амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини баҳолаш Агентлик оператори ва мулкдори ҳисобланадиган «Zero Bureaucracy» рақамли платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастур доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда аниқ натижаларга эришиш учун давлат ташкилотларининг биринчи раҳбарлари шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) лойиҳа офиси фаолияти йўлга қўйилиши учун зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Бюрократияни бартараф этиш» миллий мукофот танловини ўтказиш регламенти лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига киритсин. Бунда мазкур танловни ҳар йили ўтказиб бориш назарда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «Zero Bureaucracy» рақамли платформаси ишга туширилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур фармойиш ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 ноябрь,

Ф-68-сон