21.08.2025 йилдаги ПҚ-255-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, соҳада самарали назорат механизмларини яратиш орқали инвесторлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда бизнесни молиялаштиришда қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб аҳолидан инвестиция лойиҳаларига маблағларни жалб қилиш бўйича оммалашиб бораётган амалиётни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, инвестиция фаолиятини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишнинг шаффоф ва ишончли механизмларини жорий этиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Инвестицияларни жалб қилишнинг муқобил шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 октябрга қадар инвестиция платформаларидан «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимида (кейинги ўринларда — махсус ҳуқуқий режим) қуйидаги йўналишларда фойдаланишга рухсат берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) венчур ва пай фондларини молиялаштиришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) коммандит ширкатларга ҳисса киритишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махсус ҳуқуқий режим доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари инвестиция жалб этишни талаб этадиган лойиҳаларини ҳамда улушга эга бўлиш орқали тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишга оид таклифларини инвестиция платформаларида жойлаштиришга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инвесторлар инвестиция платформаларида эълон қилинган инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларга маблағ киритиш орқали инвестиция фаолиятини амалга ошириш ҳамда шу орқали фойда олиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвестиция платформалари орқали амалга ошириладиган лойиҳалар инвестиция ва бошқарув компаниялари орқали ҳам бошқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра инвестиция платформаси орқали киритилган инвестициялар рақамли электрон гувоҳномалар билан тасдиқланади ва инвестицияларни жалб этувчи шахс номидан инвестиция платформалари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция платформалари оператори (кейинги ўринларда — платформа оператори) учун қуйидаги талаблар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) резидент юридик шахс мақомига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ўз фаолиятини ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) инвестиция платформаси орқали расмийлаштирилган шартномалар реестрини юритиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, инвестицияларни жалб этувчи шахслар инвестиция лойиҳалари ёки таклифлари билан бир вақтда қуйидагиларни инвестиция платформасига жойлаштириши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) инвестиция жалб этувчи шахсларда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги ҳамда улар томонидан ўтган молия йили давомида солиқ ва бухгалтерия қонунчилигига риоя этилгани тўғрисидаги аудиторлик ташкилотининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, уни бошқаришда иштирок этиш ҳамда инвестицияни қайтариб олиш тартиби, киритилган инвестиция қаерга йўналтирилиши ҳамда у орқали инвестор бевосита ёки билвосита эга бўладиган мулк ҳақидаги маълумот, инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда хавф-хатарлар юзасидан ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) инвесторлар томонидан инвестиция платформаси орқали киритилган маблағлар гаров объекти ҳисобланмайди ва бошқа мақсадларда фойдаланилмайди, шунингдек, платформа операторлари ва учинчи шахслар томонидан ва уларнинг фойдасига ундирилмайди, бундан суд қарори асосида амалга ошириладиган ҳолатлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, норезидентларга инвестиция платформалари орқали инвестиция киритишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвестиция платформалари орқали жалб этиладиган маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) инвестиция платформалари орқали киритилган инвестициялар қайтарилиши ва рентабеллиги учун тўлиқ жавобгарлик инвестицияларни жалб этувчи шахс зиммасига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) инвестиция платформалари орқали инвестиция фаолиятини амалга оширган инвесторлар, улуш ёки ҳиссага эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар тегишлича «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги қонунлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар ва ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) инвестиция платформалари иштирокчиларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ва тўхтатиш «ақлли шартномалар» (smart contract) ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги платформа операторлари фаолияти соҳасида тартибга солиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) платформа операторларининг фаолиятига рухсат бериш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инвестиция платформалари ва платформа операторларининг электрон реестрларини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвестиция платформалари ва платформа операторлари фаолияти устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) инвестиция платформалари орқали инвестиция киритишга оид битимлар электрон шаклда тузилади ва инвестиция платформаларидан олинган маълумотлар асосида қўшимча ҳужжатларсиз реал вақт режимида Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) улуш эгаси ва ҳиссадорлар таркиби ўзгариши юзасидан инвестиция платформаларидаги маълумотлар асосида Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилган кундан бошлаб уч ой ичида коммандит ширкатлар таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 октябрга қадар платформа операторларининг фаолиятига рухсат бериш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йил 1 январга қадар Адлия вазирлиги билан биргаликда махсус ҳуқуқий режим доирасида эришилган натижалар асосида инвестиция платформаларини хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда жорий этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рақамли технологиялар вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Адлия вазирлиги платформа операторлари билан биргаликда инвестиция платформалари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини ва реал вақт режимида ахборот алмашувини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-255-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 07/25/255/0764-сон)