ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МИНИСТРЛИГИНИ ЎЗБЕКИСТОН ССЖ МИНИСТРЛАР КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЖУМҲУРИЯТ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ МАРКАЗИ («УЗБЫТЦЕНТР»)ГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 апрелдаги ПФ-385-сон «Аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон республикаси уюшмаси (Ўзмаишийхизматуюшма)ни ташкил қилиш тўғрисида Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Жумҳурият аҳолисига маиший хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, янги иқтисодий муносабатларни, мулкчиликнинг турли шаклларини жорий этиш, хўжалик ташаббуси ва омилкорлик учун шарт-шароит яратиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун халқ депутатлари маҳаллий Советларининг роли ва масъулиятини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш министрлиги, Ўзбекистон ССЖ Министрлиги Кенгаши ҳузуридаги Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш жумҳурият давлат-кооператив маркази («Узбытцентр»)га айлантирилсин.
Ўзбекистон ССЖ Министрлар Кенгаши мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 25 сентябрь,
ПФ-56-сон
(Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 й., 25—27-сон, 333-модда)