Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.1997 21.02.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 307
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" Давлат-кооператив қўмитасининг Низоми, 21.02.1997 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 307
Кучга кириш санаси
21.02.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазири М. Жуманиёзов
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзқишхўжтаъминоттаъмир»
Давлат қўмитасининг
раиси Б. Олимжонов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ ТЎҒРИСИДАГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 21 февралда 307-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом «Ўзқишлоқхўжтаъминоттузатиш» Давлат кооператив қўмитаси раиси томонидан 1997 йил 4 апрелда тасдиқланган Давлат-акциядорлик машина-трактор паркининг Намунавий уставига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Тупроққа ишлов бериш, қишлоқ хўжалик экинларини парвариш қилиш, ҳосилни йиғиштириб олиш билан боғлиқ бўлган механизациялашган қишлоқ хўжалик ишларини бажарувчи машина-трактор парклари (кейинги ўринларда МТП деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 декабрдаги 432-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Машина-трактор парклари юридик шахс бўлиб ҳисобланади, ўз мулкига, юмалоқ муҳрига, тўртбурчак тамғаси (штампига), мустақил ва тугал балансига, банк муассасаларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисоб рақамларига эга, МТПлар ўз номидан мулкий ва бошқа номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши, судларда жавобгар ҳамда даъвогар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТПлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзқишхўжтаъминоттаъмир» Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ушбу Низом асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Машина-трактор парки қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатувчи туман акционерлик ассоциациялари ва бошқа хўжалик жамиятларининг асосий бўғини бўлиб ҳисобланади. Акционерлик ассоциациялари ва бошқа хўжалик жамиятлари уюшмалари «Ўзқишхўжтаъминоттаъмир» туман бўлинмалари ва уларнинг таркибий тузилмалари негизида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча бўғинлар, акциядорлик жамиятлари ва «Ўзқишхўжтаъминоттаъмир»нинг бошқа туман бўлинмалари биринчи навбатда машина-трактор паркларининг эҳтиёжини бажарадилар ва қондирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. МТП ўз фаолиятида «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги, «Ижара тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Ўзқишхўжтаъминоттаъмир» Давлат қўмитасининг, «Агромашсервис» Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бирлашмаларининг, «Ўзқишхўжтаъминоттаъмир» бирлашмаларининг кўрсатмаларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Ўз ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун МТПлар Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кооперативлардан, фермер хўжаликларидан ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ҳамда ташкилотларидан (булар кейинги ўринларда «хўжаликлар» деб аталади) шартнома нархи бўйича кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан узоқ муддатли ижарага олинган машина ва механизмлар билан, бунда сотиб олинаётган техниканинг ресурсига, техник ҳолатига ва иш унумига алоҳида эътибор қаратилиб, шунингдек, сотиб олинаётган янги техника билан бутланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. МТПларни ходимлар билан бутлаш асосан техника ва ишлаб чиқариш базасини ижарага берган хўжаликларнинг механизаторлари ҳамда мутахассислари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МТПнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Хўжаликлар билан тузилган шартномалар асосида механизациялашган қишлоқ хўжалиги ишларини белгиланган муддатларда ва технологик хариталарга мувофиқ равишда бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Машина-трактор паркидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Моддий ва таъмирлаш-хизмат кўрсатиш базасини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Механизациялашган ишларнинг ҳар бир гектарига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлатиш ва сақлаб туришга кетадиган харажатларни камайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Механизациялашган ишларни бажарганда фан ва техника ютуқларини, илғор тажрибаларни кенг қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МТПнинг бажарадиган ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Хўжаликлар билан биргаликда технологик хариталарга мувофиқ механизациялашган қишлоқ хўжалиги ишлари турларининг ҳажмларини ва бажариш муддатларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш учун қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Тупроққа ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш, ҳосилни йиғиштириб олишда ва бошқа хизматларда механизациялашган ишларни шартнома нархларида бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Янги қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Андоза (стандартлар) талабига мувофиқ равишда техникани ўз вақтида тайёрлаш, таъмирлаш, техникавий хизмат кўрсатиш ва сақлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Ишлаб чиқариш — техника базасини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Механизатор кадрлар, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МТПга бериладиган ҳуқуқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Мулк эгасининг розилигига биноан қишлоқ хўжалиги техникасини, биноларни, иншоотларни, дастгоҳларни, транспорт воситаларини сотиб олиш, ижарага олиш ва қайта ижарага бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Қурилишнинг умумий тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз маблағлари ва олинган қарзлар ҳисобига ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ва ноишлаб чиқариш йўналишидаги зарур бинолар, шу жумладан турар-жойлар қуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Агар ижара шартномасида бошқача шартлашилмаган бўлса, ижарачи ижарага олинган мулкни ижарага берувчининг рухсати билан яхшилаган бўлса, шартнома муддати тугагач ва шартнома бекор қилинганида, ижарачи ишлаб чиқариш мақсадида қилинган барча харажатларнинг ўрнини тўлдиришни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. МТПнинг мулки ва маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. МТПнинг мулки асосий фондлар, айланма маблағлар ва бошқа турдаги бойликлардан иборат бўлиб, уларнинг қиймати мустақил балансда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТП мулкининг вужудга келиш манбалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассисларнинг пул ва моддий бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот сотиш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш эвазига, шунингдек, хўжалик фаолиятининг бошқа турлари ҳисобига олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар ва бошқа кредиторлар берган кредитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. МТП белгиланган тартибда банклар кредитларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. МТПда унинг фаолияти учун зарур бўлган низом фонди ва бошқа фондлар вужудга келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. МТП Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар, ташкилотлар учун белгилаб қўйилган меъёрлар ва тартибларда амортизация учун маблағлар ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. МТПнинг ҳисоб ва ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. МТПда оператив, бухгалтерия ҳамда статистика ҳисоб ва ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. МТПнинг масъулияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Шартнома мажбуриятларини, кредит ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини, ишнинг сифатига бўлган талабларни, ўз фаолиятини юритишнинг бошқа тартиб-қоидаларини бузса, МТП Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида кўзда тутилган тўлиқ мулкий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. МТП атроф муҳитни ифлослантиришдан муҳофаза қилиш ва бошқа зарарли таъсирлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган талабларга риоя қилмаслик, ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини, санитария-гигиена меъёрларини, ходимлар саломатлигини сақлаш талабларини бузганлиги оқибатида етказилган зиённинг ўрнини тўлғазишга, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида кўзда тутилган миқдорда жарима тўлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. МТПни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. МТПни директор бошқаради, айни вақтда унинг ўзи қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш бўйича акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари Ассоциациясининг бошқарувчиси ҳам бўлиб ҳисобланади. МТП директори Ўзқишхўжтаъминоттаъмири томонидан белгиланган тартибда тайинланади ва вазифасидан бўшатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. МТП директори мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТПнинг ишлаб чиқариш, молиявий, таъминот фаолиятини, Ассоциациянинг барча тармоқларидаги ишларни ташкил этиб, раҳбарлик қилиб туради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда мулкка, моддий воситалар ва пул маблағларига эгалик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТП олдида турган вазифалардан келиб чиққан ҳолда банк муассасаларида ҳисоб-китоб варақлари очади ва улардаги маблағларни тасарруф этади, чекларга, тўлов топшириқномаларига имзо чекади, банкдан кредитлар олади ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТП зиммасидаги вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи шартномалар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида МТП ходимларини лавозимларга тайинлайди ва вазифасидан озод этади, буйруқлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, суд органларида ва бошқа ташкилотларда ишончномасиз МТП номидан иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. МТП фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун мақомидаги ҳужжатлари билан, МТП фаолиятининг айрим томонларини текшириш вазифаси зиммасига юкланган солиқ ва бошқа давлат органлари бундай текширувларни заруратига қараб, ўз ваколатлари доирасида ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. МТПни тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТПни қайта ташкил қилиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишхўжтаъминоттаъмир» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ва Республика Адлия вазирлигида 1995 йил 6 май, 141-рақам билан рўйхатга олинган Вақтинчалик низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.