LexUZ шарҳи
Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2013 йил 20 майдаги 175-сонли «Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси тўғрисидаги намунавий низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 306-1, 27.05.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси, бундан буён матнда МГБТМ деб юритилади. Унинг вазифасига бола шахси асосларини шакллантириш, маданий ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишни, атроф-муҳитни билишга доир қизиқишларини, дастлабки меҳнат кўникмаларини ривожлантириш, билим олишга эҳтиёж уйғотиш, мактабгача тарбия ва бошланғич таълимдаги узлуксизликни таъминлаш, тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш киради. Бунда оила тарбияси —таълим-тарбия ишларини ташкил қилишда асосий манба, восита ва такомиллаштирувчи жараён ҳисобланади.
2. Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунга, умумтаълим мактаби, мактабгача тарбия низомлари, амалдаги Республика Президенти фармони ва қарорларига, мактабгача ва бошланғич таълим cтандартларига мувофиқ бу соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
3. МТБТМ ўз фаолиятида Ўзбекиcтон Республикаси Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, халқ таълими вазирлиги томонидан чиқарган буйруқ ва қарорлар, фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш», «Давлат санитария назорати» Соғлиқни сақлаш вазирлиги чиқарган меъёрий ҳужжатлар ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
4. МТБТМ Низоми асосида жамоанинг умумий йиғилишида тасдиқланган, унинг фаолияти шарт-шароитлари ҳамда тартибини белгилаб берадиган ўзининг Уставини ишлаб чиқади.
5. МТБТМ мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Маҳаллий ҳокимият ижроия маҳкамасининг фармойиши асосида тузилади ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.
Мактабгача ёшдаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларининг руҳий-физиологик ёш хусусиятларининг ўзига хос жиҳатлари, ҳар бир боланинг шахсий сифатлари, қобилият ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш.
8. Умуминсоний қадриятлар, ижодий тажрибалар, кўп асрлик анъаналар, илмий, тарихий ва маданий меросимизга асосланган таълим-тарбия жараёнини амалга ошириш.
9. Таълим тизимининг I ва II-босқичлари (мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси) учун қабул қилинган Давлат таълим стандартларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш.
мактабгача тарбия ёшидаги болалар ва бошланғич синф ўқувчиларининг билим олишга қизиқишларини ўстириш, мавжуд қобилиятларини ривожлантириш;
болалар ва ўқувчиларнинг она тили, математика, хорижий тиллар, иқтисод асослари, компьютер саводхонлиги бўйича дастлабки билим ва тушунчаларни пухта эгаллаш, таянч мактабларига ўтиб ўқишларини самарали давом эттиришларига замин яратиш;
болаларнинг тарбиясини миллий тарбияшунослик ғояларига таяниб халқимиз урф-одатлари, миллий анъаналари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга ошириш;
таълим-тарбия жараёнини мужассам усуллар воситасида ташкил қилиб, кун давомида узлуксиз таълим беришни уюштириш;
таълим-тарбия мазмунини янгилаб бориш, педагогика фанининг ютуқларини тажрибада синаш ва татбиқ этиш;
10. Мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишдан қатъи назар, МТБТМ ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
таълим ва тарбиянинг илғор усуллари асосида ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, кўргазмали қуролларини ўқув жараёнига татбиқ этилишини таъминлайди;
МТБТМга бириктирилган тиббий муассаса билан биргаликда болалар соғлиғини мустаҳкамлаш муҳофаза қилинишини таъминлайдиган тадбирларнинг бажарилиши ва шарт-шароитларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
11. Халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрлари билан белгиланган таълим ва тарбия ишларининг сифатига, ота-оналар ҳуқуқларига, жамият ва давлат манфаатларига риоя қилиниши учун жавоб беради, ушбу меъёрлар бўйича ҳар бир боланинг қуйидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилади:
фуқаролар, ота-оналардан тушган таклиф ва аризаларни ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, муассасада тартиб-интизомни сақлаш.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона таянч режа асосида иш олиб бориш, ўқув дастурларидан танлаб таълим бериш;
ўз муаллифли дастурлари ва услубий тизимини ишлаб чиқиш, уни белгиланган тартибда тасдиқлаш ва ўзининг амалий фаолиятида қўллаш;
мактаблар, бошқа таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, жамоатчилик ташкилотлари билан доимий алоқалар ўрнатиш;
муассаса ишини такомиллаштириш, моддий базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича таклифлар билан халқ таълимининг бошқарув органларига кириш;
ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишга, болалар шахсини ҳурмат қилишга, уни ҳар қандай зўрлик ишлатиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишга, уларни меҳнатга муҳаббат, ота-оналарига меҳр-оқибатли бўлиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, мулкни асраб-авайлаш, эҳтиёткорлик билан фойдаланишга ўргатишга;
оила шароитида МТБТМТ да амалга оширилаётган таълим-тарбия ғояларининг давомийлигини таъминлаш, боланинг таълим олиши учун зарурий шарт-шароит яратиш;
болалар мактабгача тарбия гуруҳларида бўлганликлари учун белгиланган миқдордаги ҳақни ўз вақтида тўлаш;
тарбиячи ва ўқитувчидан ўз боласининг ривожланиши, ўзлаштириш ҳақидаги маълумот ва ҳисоботларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
16. Болалар ЖБТМ га 3 ёшдан қабул қилиниб, 8 йил мобайнида таълим-тарбия оладилар. Таълим даврийлиги қуйидагича тақсимланади:
Ўзбек тилида ўқитилмайдиган мактабларнинг бошланғич синфларида ўзбек тили дарслари, рус тилида ўқитилмайдиган мактабларнинг бошланғич синфларида рус тили дарслари ҳамда айрим ўқув дастурларида белгиланган фанлар чуқур ўқитиладиган синфларда ўқувчилар сони 25 ва ундан ортиқ бўлса, синф 2 гуруҳга бўлинади.
мактабгача тарбия гуруҳларига (3 ёшдан 6 ёшгача) болалар туман, (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан бериладиган йўлланмалар асосида қабул қилинадилар;
I синфларга ўқувчи болалар махсус комиссия томонидан амалга ошириладиган танлов орқали қабул қилинадилар;
танлов орқали қабул қилинган болалар ва ўқувчилар сони меъёрдан кам бўлса, болаларни бўш ўринларга қўшимча қабул қилишга эълон берилади ва белгиланган меъёрдаги болалар сони билан тўлдирилади;
ҳомий ташкилотлар ўртасидаги битимга биноан болалар алоҳида (шартнома) рўйхат билан қабул қилинадилар;
танлов болаларнинг ҳудудий белгиларига эмас (турар жойи), балки педагогик, психологик, диагностика, тестлар натижасига қараб амалга оширилади;
19. Болалар ва ўқувчиларни босқичдан-босқичга ўтказиш МТБТМ Уставида белгиланган тартибда амалга оширилади. Таълим - тарбия жараёни ота-оналарнинг истакларига қараб, танланган тилда олиб борилади.
20. МТВТМ ўз битирувчиларини келгусида етакчи мактабларда самарали ўқиб кетиши кафолатини таъминлайди.
21. МТБТМ болалар сони иккита статистик ҳисоботдан (овқатланиш бўйича мактабгача тарбия муассасалари, бошланғич синф ўқувчилари эса, алоҳида мактаб ўқувчилари кўрсаткичларидан) ўтказилади.
23. МТБТМ Мақомини олиш мақсадида ўтказилган аттестациядан сўнг, 3-4 йилда (бошланғич синф битирувчиларини чиқариб) биринчи ялпи аттестациядан ўтказилади ва белгиланган тартибда ҳар 5 йилдаги жадвалга киритилади.
Тиббиёт ходимлари фаолияти устидан назоратни МТБТМ раҳбарияти ҳамда маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотлари амалга оширадилар;
Тиббий ходимлар МТБТМ раҳбарияти билан биргаликда болаларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга оид муаммоларни муҳокама қилади. Ҳаёти, соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, давлат-профилактика тадбирларининг ўтказилиши, санитария-гигиена меъёрларига, тарбияланувчиларнинг овқатланиш сифати ва тартибига, уларга тушадиган жисмоний ва ақлий фаолият ҳажми тақсимоти ва нисбатини мувофиқлаштиришга риоя қилиш учун жавоб берадилар.
25. МТБТМнинг тизулмаси ва касб-лавозим рўйхати (штат) Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий касб лавозим рўйхатига мувофиқ белгиланади.
26. МТБТМ раҳбари (директор) муассислар томонидан халқ таълимининг маҳаллий бошқарув ташкилотлари билан келишилган ҳолда, махсус олий маълумотга эга, иш стажи беш йилдан кам бўлмаган мутахассислардан тайинланади.
27. МТБТМнинг барча тоифадаги ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари унинг Устави ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан кафолатланиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган касб малака тавсияномаларига кўра белгиланади.
28. МТБТМ раҳбарияти унинг жамоаси, педагогик кенгаши билан келишилган ҳолда ўз ходимларини аттестациядан ўтказади, уларга ўз вақтида зарурий услубий ёрдам кўрсатади.
30. МТБТМ раҳбари (директор) унинг устави ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда муассасанинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади. Болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, таълим-тарбияни яхшилаш, ходимларни танлаш, жойларига қўйиш ва савиясини ўстириш, ўқув жараёнининг ташкилий педагогик, молиявий хўжалик, тиббий хизмат ва бошқа фаолият натижалари жамоада ижобий маънавий-руҳий муҳит яратилиши учун шахсан жавоб беради.
31. МТБТМ раҳбари (директор ) муассаса мақсадидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари доирасида ўз ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, услубий йўриқномалар, кўрсатмалар чиқаради. Раҳбар (директор) муовинлари (мактабгача тарбия ва бошланғич таълим услубчилари), тиббиёт ходимлари ўз тасарруфи доирасидаги кўрсатмалари МТБТМ нинг барча ходимлари томонидан бажарилиши шарт.
32. МТБТМ раҳбари (директор) амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида муассасанинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича юқори органларига таклифлар киритади.
33. МТБТМ барча тарбиячи ва ўқитувчилари муассасанинг Педагогик Кенгаши аъзолари ҳисобланиб, унга МТБТМ раҳбари раислик қилади. Педагогик Кенгаш ҳар 2 ойда чақирилади ва:
мактабгача тарбия ва бошланғич таълимдаги узлуксизликни таъминлаш, шу билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганиб,муҳокама қилади;
болаларнинг ўзлаштириш даражасини, давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ташхис қилади ва таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш чораларини белгилайди;
илғор педагогик тажрибаларни, янги педагогик технологияни ўрганиш, умумлаштириш ҳамда оммалаштириш йўлларини белгилайди;
ота-оналар ва бошқа ташкилотлар ўртасида тузилган битим ва шартномаларни кўриб чиқади, бажарилишини назорат қилади;
тарбиячи ва ўқитувчиларни шартнома асосида ишга олиш, уларни аттестациядан ўтказиш, улар малакасини ошириш режа тадбирларини ишлаб чиқади.
34. Давлат муассасаси бюджетдан ёки тармоқдан (идоравий) маблағ билан таъминланиш принципи асосида фаолият кўрсатади. МТБТМдаги болаларнинг таълими бепул бўлиб, овқатланишлари учун ота-оналардан амалдаги мактабгача тарбия муассасасининг меъёрий ҳужжатларига биноан ҳақ олинади.
35. МТБТМни маблағ билан таъминлашда ҳисоб бирлиги сифатида битта боланинг муассасадаги ўртача йиллик таъминоти қабул қилинади.
36. Бюджетдан ёки тармоқдан маблағ билан таъминлаш меъёрлари вазирликлар ва ташкилотлар томонидан бевосита уларга бўйсунувчи муассасалар учун Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ҳамда Молия вазирликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган методик тавсияларга мувофиқ ишлаб чиқилади (озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёри, жиҳоз ва ускуналар сони, ўқув қуроллари ва бошқалар).
37. МТБТМдаги болаларни овқатлантиришга сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг меъёрлари мактабгача тарбия муассасалари учун тасдиқланган миқдорда ҳисобланади. Болаларни овқатлантириш учун тўловлар маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳокимиятлар билан келишилади.
38. Муассаса ўрнатилган муддатларда халқ таълими бўлимларига молиявий ҳисоботларни топширади. Ундан ташқари мактаб ва боғча бўйича «Давлатистиқболстат» томонидан ўрнатилган статистик маълумотларни топширади.
давлат корхоналари ва ташкилотлари, ширкат корхоналари ва идоралар, айрим шахслардан МТБТМ ҳисоб рақамига ўтказилган тушум;
айрим фуқаро ва халқаро ташкилотларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва тақдим этиладиган моддий бойликлар;
бошқа тушумлар (жамоа фондлари, хомий ташкилотлар) турли манбалардан тушган барча маблағлар меҳнат шартномаси бўйича бажарилган аниқ хизматлар учун бевосита ижрочиларга берилганидан ташқари, МТБТМнинг даромадини ташкил қилади ва унинг эҳтиёжлари, ривожланишига сарфланади.
40. МТБТМ болалари ва ўқувчиларга ўқув кунларидан ташқари (шанба, якшанба) турли йўналишдаги қўшимча машғулотларни ва бошқа турдаги хизматни (ота-оналарнинг истаги ва ташаббуси билан) тўловли бадаллар эвазига амалга оширади.
41. МТБТМнинг таъминоти ва сарф-харажатлари бўйича ҳисобхона ҳисоб-китоблари тасарруфдаги марказлаштирилган ҳисобхона ёки МТБТМ томонидан мустақил равишда юритилади.
МТБТМнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда муассасанинг сайланма тафтиш комиссияси билан ҳамкорликда бу ишга ваколатли органлар томонидан ўтказилади.
МТБТМга бюджетдан ташқари тушадиган маблағларнинг сарф-харажатини назорат қилиш учун доимий тафтиш комиссияси (МТБТМ ходимлари, ота-оналар) ташкил этилади ва унинг ҳисоботлари МТБТМнинг умумий йиғилишида тингланади.
42. МТБТМ нинг ички меҳнатини ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш борасидаги ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси ягона тариф сеткаси ва шу масалага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади. МТБТМсида синфлар сони 4та ва ундан ортиқ бўлса, унинг раҳбари ва раҳбар ўринбосарига умумтаълим мактаблари раҳбари ва раҳбар ўринбосарлари учун жорий этилган ягона иш ҳақи белгиланади.
43. Директор ва унинг ўринбосари, ўқитувчи, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, болалар етакчиларига таътил давомийлиги, пенсия билан таъминлаш, имтиёзлардан фойдаланиш, умумтаълим мактаб ходимларидек сақланиб қолинади. Боғча гуруҳларида ишловчи тарбиячилар, мусиқа раҳбарлари ва бошқа педагог ходимлар эса, боғча ходимлари учун яратилган имтиёздан фойдаланадилар.
44. МТБТМси бўйича режалаштириш, маблағ билан таъминлаш ва ҳисобот юритиш, бюджет классификацияси янги жорий этилган 200-бўлимда, 2-параграфи асосида бажарилади.
(Молия вазирлигининг 16.01.97 йил 12-01-01/12 сонли хати билан келишилган) | ||||
ЛАВОЗИМИ | СИНФЛАР, ЯСЛИ ВА БОҒЧА ГУРУҲЛАРИ СОНИ | |||
2-3 | 4-5 | 7-9 | 10-14 | |
Директор | 1 | 1 | 1 | 1 |
Таълим-тарбия бўйича директор муовини | - | - | 1 | 1 |
Болалар Бош етакчиси | - | 0,5 | 1 | 1 |
Кутубхоначи | 0,5 | 1 | 1 | 1 |
Хўжалик мудири | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 |
Костелянша, Омборчи | - | - | 0,5 | 1 |
Ҳисобчи | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 |
Бинони таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатувчи ишчи | 0,5 | 1 | 1 | 1 |
Юк ташувчи | - | - | 0,5 | 1 |
Ошпаз, ошхона ишчиси | 2 | 2,5 | 3 | 3,5 |
Мактаб ва мактабгача ёш болалар сони ҳисобга олиниб, ошхона ходимлари сони белгиланади. |
ЛАВОЗИМЛАР | мактабгача тарбия ёшидаги бир гуруҳ учун штат ўрни | |||||||
хафтасига 6 кун болаларнинг келишлари | хафтасига 5 кун болаларнинг келишлари | |||||||
9 соат | 10 соат | 12 соат | 24 соат | 9 соат | 10,5 соат | 12 соат | 24 соат | |
Тарбиячилар | 1,5 | 1,67 | 2 | 2,2 | 1,25 | 1,55 | 2 | 2 |
Тарбиячи ёрдамчилар | 1,35 | 1,5 | 1,75 | 2,75 | 1,1 | 1,3 | 1,5 | 2 |
1. Бошланғич таълим ўқитувчиси ўқув соатга қараб, ўқув режада белгиланган меъёрида ҳафтасига 14 соатдан оширмаган ҳолда белгиланади.
2. Кеча-кундуз ишлайдиган мактабгача тарбия гуруҳида тарбиячи лавозими 14 соат ҳисобидан белгиланади;
- 12 соатли 6 иш куни ишлайдиган муассасаларда байрам олди ва дам олиш куни олдидан иш вақти 2 соатга қисқартирилади.
3. ҳафтасига 5 иш куни, 9-12 соат ишлайдиган муассасада, мактабгача тарбия гуруҳларининг тарбиячилари ишлаган ойларида ўрнатилган ҳафта меъёрий соатлари бўйича, ўқув-тарбия ва методик ишлар билан юклатилади.
4. Махсус психолог маълумотига эга бўлган мутахассислар бор муассасаларда, психолог лавозими штатга киритилиши мумкин.
6. Таълим-тарбия ишлари бўйича директор муовини бўлмаган тақдирда 0,5 миқдорда тарбиячи методист лавозими берилади.
7. Жисмоний тарбия бўйича инструктор лавозими болаларни чиниқтириш ва соғломлаштириш тадбирлари бўйича ҳар икки гуруҳга 0,25 миқдорида белгиланади.
8. Мактабгача тарбия гуруҳларида ва синфларда нутқида камчилиги бор болалар бўлган тақдирдагина, уларнинг нуқсони ҳисобга олинган ҳолда гуруҳлар тўлдирилиб, ўқитувчи логопед лавозими берилади.
— кир ювувчи маиший корхона хизматларидан фойдаланиш имконияти йўқ бўлган ҳолда, кир ювувчи машинист белгиланади.
10. Кеча-кундуз ишлайдиган мактабгача тарбия гуруҳларида тарбиячи ёрдамчиси кечки навбатчилик учун ҳафтасига 6 кун ишлайдиган муассасаларда 2 гуруҳга 2 лавозим, 5 кун ишлайдиган ҳолатда 2 гуруҳга 1, 3 лавозим киритилади. Агар кеча-кундуз ишлайдиган гуруҳлар алоҳида бинода ва кириш жойлари алоҳида ёки бир гуруҳ бўлган тақдирда ҳар бир гуруҳ учун 2 ва 1, 3 лавозим киритилади.
11. МТБТМ да иситиш воситаси марказлашган ҳолда, ҳар бир қозонхонага 1 ишчидан, қаттиқ ёқилғи (торф, кўмир) ишлатиладиган қозонхоналарда иситиш майдони 75 кв. м.ни ташкил этса, ҳар сменага 2 ёқувчи белгиланади.
— иситиш воситаси газ билан ишласа, у ҳолда 1 сменага 1 ёқувчи лавозими, автомат хавфсизлиги бўлган қозонхоналарда эса ҳар сменага 2 ёқувчи лавозими тайинланади.
12. МТБТМ ларда иситиш пункти ёки элеватор бўлса, у ҳолда ёқувчи лавозими ўрнига, биноларни таъмирлаш, жиҳозлаш бўйича ишчи, иссиқ сув билан таъминланган ҳолда (бройлер, насос) 1 ишчи сменада тайинланади. МТБТМ ни иситиш мавсумида ёқувчи лавозими 0,5 бирлик миқдорида ҳар 5 печка учун, печка орқали иситиш лозим бўлган жойда 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.
13. МТБТМ хизматчи хоналар фарроши лавозими 0,5 бирлик ҳисобидан ҳар бир 250 кв. м. тозалаш майдончасига эга бўлган ҳолда тайинланади, у 0,5 бирликдан кам бўлмаслиги лозим.
Мактабгача тарбия гуруҳ майдончалари (тиббий хонадан ташқари) гуруҳдаги тарбиячи ёрдамчиси томонидан тозаланади.
18. Ер майдони катта-кичиклигига қараб, ҳамда туман маҳаллий ҳокимияти томонидан тасдиқланган меъёрни назарда тутиб, ҳовли супурувчилар сони белгиланади;
— мевали боғ ёки манзарали дарахтлар бор ердаги муассасаларга ҳовли супурувчилик лавозими ўрнига боғбон лавозими берилади.
а) Мусиқа раҳбари лавозими ҳар бир мактабгача тарбия ёшидаги болалар гуруҳига 0,25 миқдор ҳисобидан ҳақ белгиланади.