Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-64-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишда қонунчиликда белгиланган тартиб-таомилларни бузганлик, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишда қонунчиликда белгиланган тартиб-таомилларни бузганлик, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-64-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 апрель,
798-V-сон