Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда ТРАМАДОЛ ДОРИ ВОСИТАСИНИ САҚЛАШ, ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ ВА БЕРИШ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда))
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 29 декабрда 996-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Трамадол дори воситаси гиёҳвандлик воситалари рўйхатидан чиқарилганлиги муносабати билан уни тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда сақлаш, ҳисобини олиб бориш, бериш ҳамда ушбу дори воситасидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни тўғри ташкил этиш мақсадида буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш, беришнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилинсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1. Барча тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасининг миқдорий-буюм ҳисобини жорий этиш;
(1.1 кичик банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.2. Трамадол дори воситасини тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда қулфланадиган шкафларда сақлаш;
(1.2 кичик банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.3. Дорихоналарда Трамадол дори воситасини шифокор имзоси ва муҳри қўйилган, тиббиёт муассасаси тамғаси босилган рецептлар асосида бериш;
(1.3 кичик банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
1.4. Бир рецептдаги Трамадол дори воситасининг миқдори унга бўлган 10 кунлик тиббий эҳтиёж меъёридан ошмаслиги, рецептларнинг амал қилиш муддати эса ёзиб берилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслигини кўзда тутиш, бунда саратон (рак) касалига дучор беморларга ёзиладиган рецептларда Трамадол миқдорини 20 кунлик эҳтиёж меъёрига оширишга рухсат этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5. Трамадол дори воситасига берилган рецептларни дорихонада бир ой давомида сақлаш ва бу муддат ўтгач белгиланган тартибда далолатнома асосида йўқ қилиш;
(1.5 кичик банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.6. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситасининг миқдорий – буюм ҳисобини рақамланган, боғичланган, муассаса бошлиғи имзоси ва муҳри билан тамғаланган махсус дафтарларда олиб бориб, ҳар ой бошида Трамадолнинг ҳисобдаги ва амалдаги миқдорини солиштиришни жорий этиш;
(1.6 кичик банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
1.7. Тиббиёт муассасалари бўлимларида Трамадол дори воситаси миқдорининг унга бўлган 10 кунлик тиббий талаб меъёридан, қабул бўлимларида эса — 15 кунлик талаб меъёрида ошмаслигини кўзда тутиш;
1.8. Трамадол дори воситасининг сақланиши, сотилиши ва берилишини фақат гиёҳванд ва психотроп моддалар билан муомала ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ва даволаш муассасалари дорихоналари орқали амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, қишлоқ врачлик пунктларида Трамадол дори воситасининг 10 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдори, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланиш учун эса ушбу дори воситасининг 5 ампула ва 1 конволютагача бўлган миқдорини тиббиёт амалиётда қўллаш лицензиясиз амалга оширилишига рухсат этилади.
(1.8-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 4 октябрдаги 439-сон буйруғига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган (рўйхат рақами 996-1, 2001 йил 10 октябрь)
2. Трамадол дори воситасини гиёҳвандлик хасталигига дучор беморларга буюриш қатъиян ман этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Дорихоналарда Трамадол дори воситасини ветеринар врачлар рецептлари асосида бериш тақиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда Трамадол дори воситаси ўғирланган ва йўқолган вазиятларда, зудлик билан ушбу ҳолат ҳақида тегишли юқори ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилиши жорий этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 3 августдаги 104-сонли буйруғи (рўйхат рақами 996-2, 09.08.2017 й.) таҳририда ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 826-модда)
5. Ушбу буйруқ кучга киритилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1996 йил 18 ноябрдаги 764-сон ва 2000 йил 31 октябрдаги 564-сон буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи муовини Д. А. Асадов зиммасига юклатилсин.
Вазир Ф. Ғ. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 14 декабрь,
635-сон

(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 24-сон, 2001 й., 19-сон, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 826-модда)