Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
буйруғи
ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ СИФАТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 29 декабрда 995-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 10 апрелдаги 108-сонли «Хориждан келтирилган дори воситаларининг сифат назорати тўғрисидаги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 995-1, 24.04.2009 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунини бажара бориб, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги «Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 307-сон ва 1999 йил 14 январдаги «Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги 19-сон қарорлари ижросини таъминлаш, сотувга чиқарилаётган дори воситалари таннархини ошиб кетишини олдини олиш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фармацевтика бозорида ўзининг сифатли маҳсулотлари билан танилган, халқаро GMP сертификатига эга чет эл фармацевтика фирмаларининг (илова) маҳсулотлари улардан бевосита харид қилинганда, ҳар бир серияси тўлиқ лаборатория таҳлилидан ўтказилмасдан ишлаб чиқарувчи фирмалар томонидан берилган сифат сертификатига асосан сотувга чиқаришга рухсат этилсин.
2. Иловада кўрсатилган чет эл фирмаларининг ёки уларнинг дистрибюторлари томонидан йилнинг ҳар чораги охирида Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасига Ўзбекистон фармацевтика бозорига киритилган дори воситаларининг тури, миқдори ва сериялари кўрсатилган маълумотнома тақдим этиш сўралсин.
3. Фармацевтика фаолиятининг улгуржи савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган лицензиатларига:
иловада келтирилган чет эл фирмалари маҳсулотлари бевосита харид қилинганда уларнинг дори турлари ассортименти бўйича камида 10 фоизини белгиланган тартибда, ваколатланган лабораторияларда танлаб таҳлил қилиш ишлари амалга оширилсин;
иловада келтирилган фирмалар маҳсулотларига ишлаб чиқариш сертификатлари тақдим этилмаган ҳолларда ваколатланган лабораторияларда тўлиқ назорати ўтказиш;
ушбу дори воситаларининг улгуржи савдоси амалга оширилмаган ҳолларда, дори воситаларига расмийлаштириладиган юк хатларида уларнинг сериялари, ишлаб чиқарувчи фирма сетификатлари тасдиқланган санаси ёки назорат-таҳлил лабораториясида ўтказилган назорат таҳлили баённомасининг хулосаси ва қайд этиш рақами кўрсатилишини жорий этиш вазифалари юклатилсин.
4. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи А. Н. Юнусхўжаевга:
йилнинг ҳар чораги якуни натижаларига асосланиб, сериявий сифат назоратидан озод этилган чет эл фирмалари рўйхатини сифатли маҳсулотлари билан танилган янги фирмалар билан тўлдириш ёки текширув натижасида талабларга жавоб бермайдиган сифатсиз дори воситалари ишлаб чиқарган фирмаларни рўйхатдан чиқариш бўйича таклифлар киритиш вазифаси топширилсин.
5. Ушбу буйруқ кучга киритилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 31 октябрдаги 565-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазир муовини М. Х. Ходжибеков зиммасига юклатилсин.
Вазир Ф. Ғ. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 14 декабрь,
636-сон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2000 йил 14 декабрь
636-сон
буйруғига
1-ИЛОВА
СЕРИЯВИЙ СИФАТ НАЗОРАТИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ЧЕТ ЭЛ ФИРМАЛАРИ РЎЙХАТИ

Фирмаларнинг номи

Давлат

1.3М MedicaГермания
2.Alcon-Couvreur, a.s., n.v.Бельгия, Испания
3.AlkaloidМакедония
4.Angelini Francesco S.p.A.Италия
5.Arzneimittelwerk Dresden
GmbH
Германия
6.Asta Medica (ABD)Германия
7.Asta Pharma AGГермания
8.ASTRA Farm Ko., OOOГермания
9.B.Braun Melsungen AGГермания
10.Bayer AGГермания
11.Beaufour Ipsen Франция
12.Berlin Chemje - AG Menarini
Group
Германия
13.Biochemie GmbH Австрия
14.Biogal Pharmaceutical Works
Ltd. (a subsidiary of Teva
Pharm. Ind. Ltd.)
Венгрия
15.Boechringer Ingelheim Германия, Италия, Франция
16.Bristol-Mavers SquibbАвстрия, Германия, Дания
17.Byk Gulden Lomberg &


Chemische Fabrik GmbH
Германия
18.Chinoin Pharmaceutical
Chemical Works Co.Ltd.
Венгрия
19.Ciba-Geigy (Novartis)Швейцария, Турция
20.CTS Chemical Industries Ltd.Израиль
21.Dakota Pharm for
Sanofi-Winthrop
Франция
22.Delta WestАвстралия
23.Dr. Falk Pharma GmbHГермания
24.Du Pont Pharma США
25.EBEWEАвсрия
26.EczacibasiТурция
27.EgisВенгрия
28.Eli LillyВенгрия, Великобритания,
Франция, США, Италия
29F.Hoffmann-La RocheШвейцария, Франция
30Ferrosan A/SДания
31.FisonsВеликобритания
32.Galena a.s.Чешская Республика
33.Gedeon RichterВенгрия
34.Genpharm Inc.Канада
35.GlaxoWallcomeВеликобритания
36.GlaxoWallcome Poznan A.S.Польша
37.GrindexЛатвия
38.Hafslund Nycomed Pharma AGАвстрия
39.ICNВенгрия
40.ICN Polfa Rzeszow A.S.Польша
41.ICN Yugoslavia A.D.Югославия
42.ImmunotechЧехия
43.Innotech InternationalФранция
44.Janssen PharmaceuticaБельгия
45.JelfaПольша
46.Jenapharm GmbHГермания
47.Krewel Meuselbach GmbHГермания
48.KRKAСловения
49.Laboratoires du Dr.E.Bouchara Франция
50.Lachema ASЧехия
51.Lannacher Heilmittel G mbHАвстрия
52.Lechiva a.s.Чехия
53.LekСловения
54.LemeryМексика
55.Leo Pharmaceutical ProductsДания
56.Life PharmaИталия
57.Merck KGaAГермания
58.Merck Sharp &

Dohme
США
59.Merckle GmbHГермания
60.Mundipharma GmbHГермания
61.Novo Nordisk A/SДания
62.NycomedАвстрия
63.Olaines KFRЛатвия
64.OrganonНидерландия
65.Orion Corporation Финландия
66.Pasteur Merieux ConnaughtФранция
67.Pasteur Merieux Serums &
Vaccins
Франция
68.PfizerСША, Бельгия, Франция,
Италия, Германия
69.PharmaciaШвеция, Италия
70.Pharmacia& Upjohn Италия, США, Бельгия
71.Pierre Fabre MedicamentФранция
72.PlivaХарватия
73.PolfaПольша
74.Poli Industria Chemica S.p.A.Италия
75.Polpharma AGПольша
76.Pro. Med. CS Praha a.s.Чехия
77.Rhone-PoulencRore (Aventis)rГермания, Франция, США
78.Richard Bittner GmbHАвстрия
79.Rivopharm laboratoriesШвейцария
80.Sanavita Gesundheitsmittel
GmbH & Co. KG
Германия
81.Sanitas, AOЛатвия
82.Sanofi Diagnostics PasteurФранция
83.Sanjfi-WinthropВеликобритания
84.Santen OyФинляндия
85.Schering AGГермания
86.Schering-PloughБельгия, Португалия,
Ирландия
87.Schwarz-Pharma GmbHГермания
88.Slovakofarma a.s.Словакия
89.Smith Kline Beecham Consumer
Healthcare
Великобритания, Бельгия
90.Solco Basel AGШвейцария
91.Solvay PharmaceuticalsB.V.Нидерландия
92.Solvay Pharmaceuticals GmbHГермания
93.Teva Pharmaceutical Industries
Ltd.
Израиль
94.UPSA, Bristol-Myers Squibb Франция
95.Yamanouchi Europe BV.Нидерланды