Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2024 йил 16 октябрь куни Исломобод шаҳрида имзоланган 2017 йил 1 декабрдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқлансин.
2. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 февраль,
ПҚ-73-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 07/25/73/0180-сон)