Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2024 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Мўғулистон Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Мўғулистон Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Мўғулистон томонига тегишли билдиришномани юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 январь,
ПҚ-6-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2025 й., 06/25/6/0034-сон)