Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3584]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:
крипто-биржа учун — 73 400;
майнинг-пул учун — 3 000;
крипто-депозитарий учун — 7 000;
крипто-дўкон учун — 3 700.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 декабрь,
100-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2024 й., 10/24/3584/1034-сон)