Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомининг 1 ва 2-иловаларига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3526-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 15 майдаги 144-сон буйруғи (рўйхат рақами 3526, 2024 йил 8 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 10/24/3526/0489-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-иловалари матнидаги «олий таълим муассасалари» деган сўзлар «олий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. КУЛДАШЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 декабрь,
434-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2024 йил 5 декабрь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2024 йил 19 ноябрь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2024 йил 15 ноябрь
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2024 йил 14 ноябрь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2024 йил 13 ноябрь
Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
2024 йил 9 ноябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2024 й., 10/24/3526-1/1028-сон)