Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3265-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 01-02/12-19, 01-05-4-3202-сон қарори (рўйхат рақами 3265, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3265/1109-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«электр энергияси — товарнинг бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши (сақланиши) ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида тури;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 ноябрь,
183-сон
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 ноябрь,
10-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/3265-1/0987-сон)