Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ТЕХНИК ЁРДАМНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ КЕНГАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро ташкилотлар томонидан хусусийлаштириш ва иқтисодиётнинг нодавлат соҳасини ривожлантириш соҳасида кўрсатилаётган техник ва бошқа ёрдамини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида иловага* мувофиқ таркибида Хусусийлаштириш соҳасидаги техник ёрдамни мувофиқлаштириш кенгашини тузиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
* Илова берилмайди.
2. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
хусусийлаштириш соҳасидаги техник ёрдамнинг устувор йўналишларини танлаш;
кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича халқаро лойиҳалар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
халқаро ташкилотларнинг техник ёрдам кўрсатиш лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳатлар бериш ва тавсияномалар тайёрлаш.
3. Кенгаш ишини ташкил этишга оид сарф-харажатлар Давлат мулки қўмитаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 31 декабрь,
634-сон