LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг «Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан, хорижий ва қўшма корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосида шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 18 апрелдаги 1034-ХII-сон қарорига мувофиқ ҳамда фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши;
1. Мазкур Низом мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан, хорижий ва қўшма корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосида шуғулланишлари мумкин бўлган фаолиятнинг айрим турларини белгилайди, лицензияларни расмийлаштириш ва беришни тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фаолият турлари | Органнинг номи |
1 | 2 |
Қурол-яроғ ва унга ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, уларга бутловчи элементлар ва приборлар, агар улар бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Портловчи ва заҳарли моддалар ҳамда улар шуғулланган буюмларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш ва сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Жанговор заҳарловчи моддалар ва улардан ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Ракета-космик комплекслар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Уран ва бошқа парчаланувчи материалларни қазиб олиш, шунингдек, улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш, кўмиш ва сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш | Вазирлар Маҳкамаси |
Бўшаб қоладиган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиш, фойдаланиш, кўмиш) ва қайта ишлаш | Вазирлар Маҳкамаси |
Ҳарбий маҳсулотларни намойиш этиш ва реклама қилиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Ов ва спорт ўқ отиш қуролларини ва улар учун ўқ-дориларни, шунингдек, совуқ қуролларни, (миллий турдаги пичоқлардан ташқари) ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш | Ички ишлар вазирлиги |
Нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва нефть маҳсулотларини сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурсларни ҳамда чиқиндиларни тайёрлаш ва қайта ишлаш | Вазирлар Маҳкамаси |
Радиоактив моддалар ва изотоплар фойдаланилган приборлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ҳамда сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Атом энергетикаси объектларини (қурилмалар, асбоб-ускуналар, тизимлар ва аппаратуралар), магистраль трубопроводлар, кўприклар, туннелларни, шунингдек, мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш-монтаж қилиш, ишлатиш ва тузатиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Ўта хавфли объектлар ва потенциал хатарли корхоналарни қуриш ҳамда ишлатиш, улар учун асбоб-ускуналар, назорат қилиш ва аварияга қарши ҳимоя тизимларини тайёрлаш | Вазирлар Маҳкамаси |
Хазина ва банк билетлари, тангалар, қийматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва шу кабилар), орденлар ва медалларни, почта тўлов белгиларини ишлаб чиқариш | Марказий банк |
Тиббий ёрдам кўрсатиш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Таркибида наркотик моддалар бўлган экинларни экиш, ўстириш ва сотиш | Ички ишлар вазирлиги |
Наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва сотиш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ билан келишган ҳолда |
Фармакология препаратларини ишлаб чиқариш ва сотиш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Қиморхоналар ташкил этиш, лотерея ўйинларини ўтказиш ва шу кабилар | Молия вазирлиги |
Ёнғинга қарши автоматика, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини лойиҳалаш, тузатиш, монтаж қилиш, созлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш | Ички ишлар вазирлиги |
Йўловчилар ва юкларни темир йўл, ҳаво, денгиз ҳамда автомобиль транспортида ташиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Бадиий ва хроникаль-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликация киновидеофильмлар ва дастурларни ишлаб чиқариш | «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси |
Киновидеодастурлар нусхасини кўпайтириш, дубляж килиш, сотиш | «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси |
Киновидеомаҳсулотлар прокати | «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси |
Суратга олишларни ва киновидео фаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш бўйича хизматлар, шу жумладан, воситачилик хизматлари кўрсатиш | «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси |
Фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш | Адлия вазирлиги |
Магистраль ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатиш | Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги |
Шифрлаш техникасини ишлаб чиқариш, тузатиш, сотиш ва ишлатиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Метрология асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш ва сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Топография-геодезия ва картография ишларини бажариш | Вазирлар Маҳкамаси |
Қийматли қоғозлар бозорида инвестиция муассасаси сифатидаги фаолият | Вазирлар Маҳкамаси |
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Баландликларда саноат альпинизми усуллари билан тузатиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш | Вазирлар Маҳкамаси |
Маҳсулот ва хизматларни сертификациялаш | Вазирлар Маҳкамаси |
Аудиторлик фаолияти | Молия вазирлиги |
Ишлаб чиқариш, турар-жой, хўжалик ва қишлоқ хўжалиги мақсадларидаги биноларни лойиҳалаштириш ва уларни қуриш учун муҳандислик-техник қидирув ишларини бажариш | Вазирлар Маҳкамаси |
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларининг, диний таълим муассасаларининг фаолияти | Вазирлар Маҳкамаси |
Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш | Вазирлар Маҳкамаси |
Атир, упа-элик ва пардоз буюмлари маиший кимё товарлари тайёрлаш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Туризм соҳасидаги фаолият | Вазирлар Маҳкамаси |
Ўзбекистон Республикаси ва уни ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш | Вазирлар Маҳкамаси |
Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш) | Вазирлар Маҳкамаси |
Грампластинкалар, аудиокасеталар ва лазер дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш | Вазирлар Маҳкамаси |
Ноширлик фаолияти | Вазирлар Маҳкамаси |
Озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш | Вазирлар Маҳкамаси |
(2-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда лицензия бериш ҳуқуқини тегишли бошқарув органларига бериши мумкин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори билан Низом II бўлимининг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия беришга доир қисми ва алоқа соҳасидаги фаолиятга нисбатан ўз кучини йўқотди.
LexUZ шарҳи
Низомнинг II бўлимининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги қисмиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноярдаги 458-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
3. Лицензия олиш учун лицензия беришга вакил қилинган органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
лицензия бериш учун вакил қилинган тегишли давлат бошқарув органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланадиган бошқа ҳужжатлар.
Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун лицензия бериш ваколатига эга бўлган органнинг счётига ариза берувчи томонидан энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ўтказилади.
ишловчиларнинг камида 50 фоизини ногиронлар, уруш, Қуролли Кучлар фахрийлари ёки пенсия ёшига етганлар (пенсионерлар) ташкил қиладиган корхоналар ва ташкилотлар учун, шунингдек, кичик корхоналар учун — энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида.
Давлат корхоналари (ташкилотлари)га улар учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан белгиланган ишлаб чиқариш ихтисосига мувофиқ лицензиялар:
LexUZ шарҳи
Низомнинг 5-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 февраль 89-сонли қарори билан юқори рентабелли транспорт ва алоқа хизмати соҳасидаги корхоналар (ташкилотлар)дан олинадиган давлат пошлинаси миқдорлари ҳамда уларни ўтказиш тартибига нисбатан ўз кучини йўқотди.
6. Лицензия бериш (бермаслик) тўғрисидаги қарор тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар олингандан сўнг 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади.
Лицензия бериш учун вакил қилинган орган тегишли равишда расмийлаштирилмаган, шунингдек, амалдаги қонунчилик талабларига ва мазкур Низомга мувофиқ келмайдиган ҳужжатлар топширилган ҳолларда лицензиялар беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир. Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра лицензиялар беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги қарор асосланган бўлиши ва ариза берувчига ёзма шаклда юборилиши керак.
Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан қайта расмийлаштирилган тақдирда улар 5 кун муддатда такроран кўриб чиқилади.
7. Лицензия бериш учун вакил қилинган орган зарур ҳолларда тегишли хулосаларни тайёрлаш учун меҳнат шартномалари бўйича ҳақ тўлаган ҳолда экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Лицензия 5 йил муддатга, нефть маҳсулотларини сотиш бўйича эса 3 йил муддатга, озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун — икки йил муддатга берилади. Ариза берувчининг асосли илтимоси бўйича лицензиянинг амал қилиш муддати, белгиланган миқдордаги тегишли пошлина тўлаган ҳолда, яна шунча муддатга узайтирилиши мумкин. Лицензия муддатини узайтириш ёзма равишда тасдиқланади.
9. Фаолият кўрсатиш учун берилган лицензия уни берган орган томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин.:
а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;
10. Тегишли фаолият турига берилган лицензияни бекор қилиш учун асослар аниқланган тақдирда лицензияни берган орган корхона (ташкилот)га бузишларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма беради. Агар корхона, ташкилот ёзма кўрсатма олгандан сўнг 30 кун муддат ичида бузишларни бартараф этмаса, лицензия берган орган уни бекор қилади ва тегишли фаолият тўхтатилиши керак бўлган муддатни тайинлайди.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор нусхаси 3 кун муддатда корхона (ташкилот)га ва корхона (ташкилот) жойлашган ҳудуддаги ҳокимликка юборилади.
11. Корхона (ташкилот) лицензия беришни рад этиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг 30 кун муддатда судга шикоят аризаси бериш ҳуқуқига эгадир.
_____________________________________________________________________ | ||
(лицензия бериш учун вакил қилинган вазирлик (идора)нинг номи) | ||
_____________________________________________________________________ | ||
_______________________________________________ҳуқуқига эга бўлиши учун | ||
(фаолият турининг номи) | ||
лицензия бериш тўғрисида | ||
А Р И З А | ||
1. Ариза берувчининг номи _____________________________________________ | ||
2. Почта манзилгоҳи ___________________________________________________ | ||
телефон ____________ , телефакс ____________ , телекс _____________________ | ||
3. Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг рўйхати | ||
М. Ў. | Раҳбарнинг имзоси |