08.07.2024 йилдаги 392-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Фарғона шаҳрида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш, бу борада Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, «Эл-юрт ҳурмати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳибаси Лола Муротова томонидан яратилган бой тажрибани ёшларга етказиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида профессионал ва олий таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабини (кейинги ўринларда — Мактаб) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Мактаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги давлат профессионал таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Мактабга умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синф битирувчилари белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинади ва ўқув жараёни бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Мактабда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмаган «Фермерлар мактаби» ташкил этилади ҳамда буюртмачилар маблағлари ҳисобидан фермерлар малака ошириш курслари йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнини бошқариш, шу жумладан, дарс жадвали, ўқувчилар баҳоларини қайд қилиш, педагог кадрлар ўқув юкламаларини белгилаш ва гуруҳ журналларини юритиш тўлиқ рақамлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар Фарғона вилояти ҳокимлигининг таклифи асосида Мактабга ўқувчиларни қабул қилиш параметрларини белгиланган тартибда шакллантирсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўқувчиларни қабул қилиш параметрларига мос равишда юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш ҳамда соҳа ташкилотларида стажировкадан ўтказиш ишларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда мунтазам равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9-синф битирувчиларини қишлоқ хўжалиги соҳасидаги касбларга йўналтириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Мактабда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган намунавий ўқув режаси доирасида «Германия тажрибаси» асосида ўқувчиларни қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнини сифатли ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш учун Фарғона давлат университети бириктирилсин, бунда университет ҳар ўқув йили якуни бўйича кадрлар тайёрлаш устидан тизимли назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Мактабни ўқитиладиган фанлар бўйича янги ўқув адабиётлари ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бир ой муддатда Мактабнинг уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Мактабни жорий сақлаш, унинг фаолият юритишини, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари 2024 йилда Фарғона вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2024 йилда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан Мактабга қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш учун Фарғона вилояти маҳаллий бюджетига тегишли маблағларни ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фарғона вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Мактабни мос бинога жойлаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Мактаб учун зарур бўладиган қишлоқ хўжалиги техникалари бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш берувчилар бириктирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб битирувчилари амалиёти ишлаб чиқариш ташкилотларида ташкил этилишига ҳамда кейинчалик уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 8 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
392-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2024 й., 09/24/392/0483-сон)