03.11.1994 йилдаги 533-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжат 23.10.1999 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Давлат божи ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 359-сон, «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1993 йил 26 апрелдаги 192-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 4-сон, 15-модда) қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 сентябрдаги 470-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 50-сон қарори 7-бандининг иккинчи—олтинчи хатбошлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан, маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек, судларнинг ҳужжатлардан нусхалар берганлиги учун:
а)даъво аризаларидан — даъво баҳоси энг кам иш ҳақининг:
20 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 5 фоизи миқдорида;
20 дан 40 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
40 дан 80 бараваригача бўлгандадаъво баҳосининг 15 фоизи миқдорида;
80 бараваридан кўп бўлгандадаъво баҳосининг 20 фоизи миқдорида;
б)давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётган томонидан ундирилади)энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;
в)никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида;
никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолдабож 1-банднинг «а» кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;
г)бедарак йўқолганлиги ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
д)уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризалариданэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
е)алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)ларданэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ж)судларнинг қарорларига кассация ва назорат шикоятларидандаъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса — талашилаётган суммадан ҳисоблаб чиқариладиган ставкалар миқдорида;
жиноий иш бўйича фуқаролик даъволаридандаъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;
з)судларнинг қарорлари, ҳукмлари, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учунҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида.

2.

Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан:
а)мулкий тусдаги даъво аризаларидан, даъво баҳоси:
1 млн. сўмгача бўлгандадаъво баҳосининг 3 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;
1 млн. сўмдан ортиқ, 10 млн. сўмгача бўлгандадаъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида;
10 млн. сўмдан ортиқ бўлгандадаъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидандаъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;
б)мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларининг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризалариданэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в)

банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаларданэнг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;
г)хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризалариданэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;
д)хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларданбиринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблар;
е)хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учунҳужжатнинг ҳар бир саҳифаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида чиқарилган ставкалар миқдорида.

3.

Гаров шартномасини давлат рўйхатидан ўтказганлик, унинг муддатини узайтирганлик, рўйхатга олганлик ҳақида гувоҳнома берганлик, шунингдек, реестрдан кўчирмалар юборганлик учун:
а)шартномани рўйхатга олганлик ва гаровни рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома берганлик учуншартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;
б)гаров тўғрисидаги шартнома муддатининг узайтирилганлиги учуншартнома суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кўп эмас;
в)реестрдан кўчирмалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

4.

Нотариал идораларнинг ҳамда посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг нотариал ишларни бажарганликлари учун, шунингдек, нотариал идоралар томонидан тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини берганлик учун, мазкур органларнинг битишувлар, аризалар лойиҳаларини тузиб берганликлари ҳамда ҳужжатлар ва улардан кўчирмалар тайёрлаб берганликлари учун:
а)уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер майдонлари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
б)квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), шу жумладан, хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар, дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, айирбошлаш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
мулкдорнинг эри ёки хотинига, ота-оналарига, болаларига, набираларига, бувиларига, буваларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларигашартнома суммасининг 1 фоизи миқдорида, бироқ битишув тузилаётган пайтда тегишли равишда техник хатлов кадастр бюроси ёки кўчмас мулк давлат кадастри хизматлари томонидан белгиланган хатлов баҳосининг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
бошқа жисмоний ва юридик шахсларгашартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида, бироқ битишув тузилаётган пайтда тегишли равишда техник хатлов кадастр бюроси ёки кўчмас мулк давлат кадастри хизматлари томонидан белгиланган хатлов баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) кимошди савдоси орқали сотилгандасотилиш баҳосининг 15 фоизи миқдорида;
г)мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаларини тасдиқлаганлиги учуншартнома суммасининг 0,15 фоизи миқдорида;
д)баҳоланадиган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учуншартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақининг 20 фоизидан кам эмас;
е)мулкни бўлиш шартномаларини, кафиллик ва баҳоланмайдиган бошқа битишув шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
ҳеч бўлмаганда томонлардан бири юридик шахс бўлсаэнг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;

ж)

никоҳ шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тўхтатганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

з)

вояга етмаган болаларга ота-оналар томонидан алимент тўланиши ҳақидаги келишувни тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тўхтатганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

и)

ота-оналар томонидан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болаларига, меҳнатга лаёқатли вояга етган болалар томонидан меҳнатга лаёқатсиз ёрдамга муҳтож ота-оналарига алимент тўлаш, эр-хотинлар (собиқ эр-хотинлар), қариндошлар ва бошқа шахсларнинг бир-бирига таъминот бериш ҳақидаги келишувини тасдиқлаганлик, шунингдек унга ўзгартиришлар киритганлик ёки унинг амал қилишини тўхтатганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
к)васиятномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
л)мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берилганлиги учун:
биринчи навбатдаги меросхўрларгамерос суммасининг 0,3 фоизи миқдорида;
иккинчи навбатдаги меросхўрларгамерос суммасининг 1 фоизи миқдорида;
қолган меросхўрларгамерос суммасининг 2 фоизи миқдорида;
Изоҳ. Уй-жойлар (уйларнинг бир қисми), квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларга мерос ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома беришда мерос тартибида ўтаётган мерос қилинаётган мол-мулк суммаси меросхўрлик тайинланган кунда тегишли равишда техник хатлов кадастр бюроси ёки кўчмас мулк давлат кадастри хизматлари томонидан белгиланган баҳолаш маълумотлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади
м)мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўртасида, фуқаролар ўртасида, шунингдек, фуқаролар билан корхоналар ва ташкилотлар ўртасида автомототранспорт воситаларини олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қуйидаги схема бўйича бож ундирилади:
Транспорт тури

Фойдаланиш муддати

3 йилгача бўлганда

3 йилдан ортиқ бўлганда

7 йилдан ортиқ бўлганда

1.Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси:
а)юк ташувчи ва енгил автотранспорт, шу жумладан, автобуслар, тракторлар, ўзи юрар машиналар учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида
б)чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт учунэнг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида
2. Битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқлар учун давлат божи ставкалариэнг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдоридаэнг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

Эслатма. Алмаштириш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир машинадан ундирилади.

Эр-хотинлар, ота-оналар, болалар ва набиралар ўртасидаги шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади; туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар ўртасидаги шартномалар расмийлаштирилаётганда белгиланган ставканинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди, алмаштириш ва ҳадя этиш шартномалари расмийлаштирилаётганда бож миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ва унинг миқдори битишув қатнашчиларининг хоҳишига кўра ва давлат нотариусининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» корхоналари томонидан белгиланади.

н)эр-хотинларга никоҳда яшаган вақтларида тўпланган умумий мол-мулкдаги уларнинг ҳиссасига қараб мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳнома берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
о)мол - мулкдан (автомототрапспорт воситаларидан ташқари) фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига ва кредит операцияларини амалга оширишга ишончномаларни тасдиқлаганлик учун:
мамлакат ичкарисида амалга ошириладиган операциялар учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
чет мамлакатда амалга ошириладиган операциялар учунэнг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
п)қуйидагиларни тасдиқлаганлик учун:
ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота- оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;
р)бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
с)мерос мулкини муҳофаза қилиш чораларини кўрганлик учунэнг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
т)ҳужжатнинг бир тилдан бошқа тилга таржимасининг тўғрилигини тасдиқлаганлик учунҳар бир бет учун қилинган энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
у)ижро хатлари ёзиб берганлик учунундириладиган сумманинг 5 фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақининг 1 фоизидан кам эмас;
ф)ҳужжатларнинг нусхалари ва улардан кўчирмаларнинг тўғрилигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунҳар бир бет учун энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
юридик шахслар учунҳар бир бет учун энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
шу ишларни чет мамлакатда бажарганлик учунҳар бир бет учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
х)ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, шу жумладан, таржимон имзосининг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учун:
жисмоний шахслар учунэнг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
юридик шахслар учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ц)юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини бошқа юридик шахсларга етказганлик учун ҳамда бошқа нотариал ишларни бажарганлик учун, мазкур банднинг «а» — «т» кичик бандларида назарда тутилганлардан ташқариэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ч)нотариал идораларда мавжуд бўлган ҳўжжатларнинг нусхаларини ва дубликатларини берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида;
ш)банкларда счётлар очишда имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

Изоҳ. Нотариал идораларнинг биноларидан ташқарида қилинган нотариал ишлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, шунингдек, ана шу ишларни бажариш учун жойларга бориш билан боғлиқ қилинган харажатлар ҳам тўланади.


5.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун:
а)никоҳни қайд этганлик учунэнг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
б)никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун:
вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйичаэр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан энг кам иш ҳақининг 150 фоизи миқдорида;
агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосанэнг кам иш ҳақининг 150 дан 300 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосанэнг кам иш ҳақининг 300 дан 400 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
в)16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
18 ёшдан катта фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;
г)туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлганлик ҳақида ёзувларнинг ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
д)фуқаролик ҳолати актлари қайд этилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учунэнг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.

6.

Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, чет элга кетиш ва чет элдан келиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни берганлик учун:
а)Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
б)фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
в)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга кетиш ҳуқуқини берувчи ижозат ёзувини қўйиб берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
г)Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс миллий паспортига ёки унинг ўрнини босувчи пайтнинг ўзида кетиш ва келиш визаси берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
д)кетиш ва келиш ҳуқуқини берувчи илгари берилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартириш киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтириш бундан мустасно)энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
е)Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;
ж)чет эл фуқароларига, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;
з)чет эл фуқароларига, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга яшаш учун берилган йўқотиб қўйилган рухсатнома ўрнига янгисини берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
и)йўқ�тиб қўйилган паспортлар ва уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар ўрнига янгисини берганлик учунмазкур банднинг «а», «б», «е» кичик бандларига мувофиқ миқдорларда.

7.

Бошқа ишларни амалга оширганлик учун:
а)Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ёки фуқаролигидан чиқариш тўғрисидаги аризаларданэнг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
б)Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;
в)чет эл фуқароларини, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий рўйхатдан ўтказганлик ва чиқарганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

г)

ов қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар берганлик учунэнг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

д)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет мамлакатлардан юборилган пулларни тўлаганлик учун, пенсия ва алиментлар бундан мустасноюборилган сумманинг 10 фоизи миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.