05.09.1994 йилдаги 450-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармонига мувофиқ республика Давлат божхона қўмитаси қайта тузилиши муносабати билан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармонига мувофиқ республика Давлат божхона қўмитаси қайта ташкил этилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил мартдаги 114-сон қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.
Пенсия тайинлашда хизмат муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 111-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур Тартиб тасдиқланган кунгача ҳисобланади.