26.02.2024 йилдаги 102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Глобал экологик жамғарма иштирокида «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республика бўйлаб таназзулга учраган ерларни ва экологик тизимларни тиклаш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ҳамда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган кенг қўламли ишлар натижасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони уч бараварга кенгайтирилиб, мамлакатимизнинг умумий майдонига нисбатан 14,2 фоизга етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига халқаро жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида нуфузли халқаро тадбирлар, шу жумладан, Самарқанд шаҳрида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши (CRIC-21) ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда иқлим ўзгариши, чўлланиш, ер деградацияси, атмосфера ҳавосининг бузилиши, биохилма-хиллик кескин камайиши салбий оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишда кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш тақозо этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал экологик жамғарма (кейинги ўринларда — ГЭЖ) томонидан «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш учун 5 йил муддатга 5 992 661 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш учун умумий ижрочи ва техник ёрдам кўрсатувчи этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш даврида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (кейинги ўринларда — ФАО) Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ижро этувчи орган сифатида фаолият кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа билан боғлиқ тадбирларни режалаштириш, мувофиқлаштириш, бошқариш, уларни амалга ошириш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, баҳолаш ва ҳисоботлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа доирасида тадбирларга йўналтириладиган грантнинг мақсадли ва тизимли сарфланишини назорат қилиш, шунингдек, сарфланган ҳамда ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа бўйича амалга оширилган ишлар, сарфланган ва ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида ҳисоботлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан маълумотларни ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёритиб бориш орқали Лойиҳанинг амалга оширилиши устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан Лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувни имзоласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Лойиҳани амалга ошириш учун шартнома асосида жалб қилинадиган маҳаллий маслаҳатчи-экспертларнинг сони ва уларга тўланадиган иш ҳақи миқдорини ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишилган ҳолда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Лойиҳани 2024 — 2028 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш доирасида бажарилган ишлар ҳолати ва ўзлаштирилган маблағлар юзасидан ҳисоботларни ҳар чоракда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа билан боғлиқ тадбирлар масъул вазирликлар ва ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун ГЭЖнинг гранти ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали Лойиҳанинг йиллик бюджетида тасдиқланган миқдорда ва муддатларда тегишли вазирлик учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ҳисобварақларига ўтказиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа доирасида ҳисобот йилида ГЭЖнинг ўзлаштирилмаган гранти ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишилган ҳолда кейинги йилга тўлиқ ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГЭЖ гранти ҳисобидан харидлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида очиқ ва шаффоф усулда амалга оширилади. Бунда республика ҳудудидан ташқаридаги харидлар ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГЭЖ гранти ҳисобидан харид қилинган асбоб-ускуналар, қурилма ва жиҳозлар Лойиҳани амалга ошириш муддати тугаганидан сўнг маҳаллий ҳамкор ташкилотларига бепул ўтказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Лойиҳа доирасидаги тадбирларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини, харидларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг устидан доимий назорат ўрнатиш мақсадида «йўл хариталари»ни тасдиқлаш ҳамда идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ва ишчи гуруҳларни тузиш ваколатлари берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарорнинг ижроси билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/102/0154-сон)