Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижара муносабатлари ва пенсия таъминоти борасидаги ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1053-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларидаги ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш ҳамда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»)
(«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларидаги ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш ҳамда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларидаги ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш ҳамда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1053-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижара муносабатлари ва пенсия таъминоти борасидаги ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 октябрь,
3629-IV-сон