LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 30 апрелдаги 8/1-сонли «Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида »ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3301, 07.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (янги таҳрирда)ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 28 мартдаги 392-сонли қарори (1998 йил 3 август, рўйхат рақами 466);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига 1-сон ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 2000 йил 24 июндаги 392-1-сонли қарори (2000 йил 11 август, рўйхат рақами 466-1).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 28 майдаги 610-сонли қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган ва у валюта хатари (риски) меъёрларини (очиқ валюта позициялари лимитларини), уларни ҳисоблаш, тартибга солиш ва Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларининг ўрнатилган очиқ валюта позициялари лимитларига риоя этишлари устидан назоратни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларини белгилайди.
валюта мавқеи — тижорат банклари томонидан чет эл валютасини олди-сотди операциясини шунингдек, бошқа операцияларни амалга ошириш натижасида чет эл валютасида ифодаланган талабларнинг ёки мажбуриятларнинг ўзгаришига олиб келадиган тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаблари ёки мажбуриятлари ўртасидаги нисбатни ифодаловчи кўрсаткич;
очиқ валюта мавқеи — тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаблари унинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари суммасига мос (тенг) бўлмаган ҳолатдаги валюта мавқеи;
узун валюта мавқеи — тижорат банкининг чет эл валютасидаги талабларининг суммаси унинг чет эл валютасидаги мажбуриятлари суммасидан ортиқ бўлган ҳолдаги очиқ валюта мавқеи;
қисқа валюта мавқеи — тижорат банкининг чет эл валютасидаги мажбуриятларининг суммаси унинг чет эл валютасидаги талаблари суммасидан ортиқ бўлган ҳолдаги очиқ валюта мавқеи;
очиқ валюта мавқеларининг жами суммаси — барча турдаги чет эл валюталари бўйича очиқ валюта мавқеларининг жами йиғиндиси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаблари — чет эл валютаси билан боғлиқ активлар ва кўзда тутилмаган ҳолатлар (ҳосилавий молия воситалар бўйича трансакциялар);
тижорат банкининг чет эл валютасидаги мажбуриятлари — чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар ва кўзда тутилмаган ҳолатлар (ҳосилавий молия воситалар бўйича трансакциялар);
очиқ валюта мавқеларининг лимитлари — ҳар бир чет эл валютаси тури бўйича очиқ валюта мавқелари алоҳида, очиқ валюта мавқеларининг жами суммасига ва барча қисқа (узун) валюта мавқелари жами суммасига банкнинг регулятив капиталига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатиладиган лимитлар;
кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича талаб ва мажбуриятлар — тижорат банкининг чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосила молиявий воситалар (валюта деривативлари: форвард, фьючерс, опцион ва своп) харид қилиш ёки сотиш юзасидан вужудга келадиган талаб ва мажбуриятлари;
банкнинг регулятив капитали — тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) мувофиқ иқтисодий меъёрлар ҳисобини амалга ошириш мақсадларида ҳисоблаш орқали аниқланадиган банк капитали.
Кейинги таҳрирга қаранг.
маблағларни дарҳол ўтказиш орқали чет эл валютасини харид қилиш ва сотишга доир операциялар (битим тузилган санадан кейинги икки банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда) ҳамда маблағларни муайян муддат ичида (битим тузилган санадан кейинги икки банк иш кунидан ортиқ бўлган муддатда) ўтказишга доир операциялар, шунингдек нақд чет эл валютасидаги операциялар;
чет эл валютаси билан боғлиқ ҳосила молиявий воситалар (валюта деривативлари) бўйича, шунингдек чет эл валютасидаги бошқа операцияларда ҳисоб-китобларни амалга ошириш усули ва шаклидан қатъий назар чет эл валютасидаги талаб ва мажбуриятлар вужудга келадиган битимлар;
чет эл валютасида амалга ошириладиган бошқа операциялар (чет эл валютасида харид қилинган активлар, ўз акцияларини чет эл валютасига сотиш ва валюта қимматликлари билан боғлиқ бошқа битимлар, агар ушбу битимлар шартларига мувофиқ у ёки бу кўринишда чет эл валютасининг айирбошланиши (конверсияси) кўзда тутилган бўлса).
3. Очиқ валюта мавқеларини ҳисоблаш ҳар бир операцион кун ҳолати якуни бўйича ҳисоботни акс эттириш санасида амалда бўлган Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сўмга нисбатан белгиланган қийматларда ҳар бир чет эл валютаси бўйича амалга оширилади.
4. Очиқ валюта мавқеларини ҳисоблаш учун тижорат банкининг чет эл валютасидаги мажбуриятлари суммаси унинг чет эл валютасидаги талаблари суммаси билан таққосланади. Бунда, қисқа валюта мавқеи «-» белгиси билан, узун валюта мавқеи «+» белгиси билан кўрсатилади.
5. Очиқ валюта мавқеларининг амалдаги жами миқдори барча узун ва қисқа очиқ валюта мавқеларининг суммаси ҳисобланаётганда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Баланслантирувчи мавқеини сўмда ҳисоблаш учун барча узун валюта мавқеларининг сўм баҳосидаги мутлақ ва барча қисқа валюта мавқеларининг сўм баҳосидаги мутлақ миқдори ўртасидаги фарқ аниқланади. Барча узун (агар у узун бўлса сўмдаги баланслаштирувчи мавқеини ҳам ҳисобга олган ҳолда) ва барча қисқа (агар у қисқа бўлса сўмдаги баланслаштирувчи мавқеини ҳам ҳисобга олган ҳолда) валюта мавқеларининг жами суммалари ўзаро тенг бўлиши шарт.
6. Валюта мавқеини ҳисоблаш учун тижорат банкининг чет эл валютасидаги талаб ва мажбуриятлари «Валюталар савдоси ва валюта мавқелари» ҳамда «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» баланс ҳисобрақамлари бўйича аниқланади. Ушбу ҳисобрақамларда валюта олди-сотдиси ва бошқа валюта қимматликлари бўйича тузилган битимлар суммалари, шу жумладан, битимлар шартларига кўра чет эл валюталарини ҳар қандай турини айирбошланиши (конверсияси) кўзда тутилган операциялар суммаси ҳисоби юритилади.
7. Очиқ валюта мавқеи чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотишга доир битимлар имзоланган санада, шунингдек чет эл валютасидаги фоиз даромадларини (харажатларини) ҳисоблаб ёзиш ва бошқа даромадлар (харажатлар)ни ҳисобвараққа киритилган (ҳисобдан чиқарилган) санада вужудга келади. Кўрсатилган саналар очиқ валюта мавқелари лимитининг тегишли ўзгаришлари акс эттирилган ҳисобот санасини ҳам англатади.
8. Тижорат банкларининг миллий валютани чет эл валюталарига нисбатан ўзгариши билан боғлиқ бўлган валюта хатарини чеклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари учун очиқ валюта мавқеларининг қуйидаги чегараларини белгилайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Чет эл валютасининг ҳар бир тури бўйича очиқ валюта мавқеи ҳар бир операцион кун якунида тижорат банкининг регулятив капитали миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Очиқ валюта мавқеларининг жами миқдори ҳар бир операцион кун якунида тижорат банкининг регулятив капитали миқдорининг 20 фоизидан ошмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Белгиланган лимитлардан ошириб юборилган очиқ валюта мавқелари тижорат банклари томонидан кейинги операцион кунга ўтказилишига йўл қўйилмайди. Очиқ валюта мавқелари белгиланган лимитлардан ошиб кетган тақдирда, тижорат банки томонидан очиқ валюта мавқеларини белгиланган лимитларгача қисқартириш мақсадида жорий кун якунигача тегишли баланслаштирувчи битимларни амалга ошириши лозим (масалан, чет эл валютасини сотиш ёки харид қилиш).
12. Тижорат банклари томонидан очиқ валюта мавқелари лимитларига риоя қилиниши ҳар бир иш куни якуни ҳолати бўйича жамланган ҳолда амалга оширилади.
13. Банклар ўзларининг филиаллари учун очиқ валюта мавқелари лимитларини мустақил равишда белгилайдилар ва бу ҳақида уларга ёзма равишда маълум қиладилар. Бунда улар томонидан филиаллар учун очиқ валюта мавқеларига доир лимитларни улушбай тақсимлаш мазкур Қоидалар билан белгиланган чекловлар доирасида амалга оширилади ва умуман олганда, тижорат банки бўйича очиқ валюта лимитлари ушбу Қоидаларнинг III бўлимида белгиланган талабларга мос келиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Тижорат банкларининг очиқ валюта мавқелари устидан назорат Марказий банк томонидан қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк ва унинг Бош бошқармалари томонидан ўтказилаётган текширувлар маълумотлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Очиқ валюта мавқелари лимитлари бузилган тақдирда, тижорат банки Марказий банкка йўл қўйилган бузилишлар сабабларининг ушбу бузилишларни тузатиш юзасидан кўрилган чора тадбирлар рўйхати билан бирга тушунтириш тақдим этиши шарт. Йўл қўйилган тартиб бузарлик сабаблари юзасидан тушунтириш тақдим этиш банкни очиқ валюта мавқеилари лимитларига риоя қилмаганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
16. Тижорат банклари очиқ валюта мавқеи тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда Марказий банкка тақдим этадилар.
17. Очиқ валюта мавқелари ҳолати тўғрисидаги ҳисобот тижорат банки томонидан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади.
Ҳисоботда чет эл валютасининг ҳар бир тури бўйича Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сўмга нисбатан белгиланган қиймати бўйича очиқ валюта мавқелари сўм эквивалентида ва уларни тижорат банкининг регулятив капиталига нисбатан фоизлари шунингдек, амалга оширилган баланслаштирувчи битим натижалари бўйича вужудга келган сўмдаги очиқ валюта мавқеи (баланслаштирувчи), очиқ валюта мавқеларининг жами суммаси ҳамда уларни тижорат банкининг регулятив капиталига нисбатан фоизлари акс эттирилади.
Ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик тижорат банклари раҳбарлари зиммаларига юкланади.
18. Айрим чет эл валюталари бўйича очиқ валюта мавқеи лимити ҳамда очиқ валюта мавқеларининг жами миқдори лимитдан ошириб юборилган ҳолларда ёки ҳисобот тақдим этилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкига нисбатан ўрнатилган тартибда жарима санкцияларини қўллаш, ёки тижорат банкининг чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш операцияларини олти ой муддатгача чеклаб қўйиш чораларини қўллаши, шунингдек очиқ валюта мавқеининг алоҳида тартибидаги лимитларини белгилаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.