15.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1494
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 15.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1494
Кучга кириш санаси
25.07.2005
Ҳужжат 25.07.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисидаги Қонуни 35 ва 46-моддаларининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш, кўрикдан ўтказиш ва ҳисобга олишни амалга оширишда соғлиқни сақлаш идораларининг фаолиятини белгилайди.
2. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахслар суриштирув, тергов органлари, суд ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан давлат соғлиқни сақлаш тизимининг наркология муассасасига тиббий кўрикдан ўтказиш учун юбориладилар. Наркология марказлари, наркология диспансерлари, психоневрология муассасалари ҳузуридаги наркология хоналари (ва наркология бўлимлари) ҳамда туман марказий поликлиникалари, ҳудудий тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги наркология хоналари (бундан буён матнда — тиббиёт муассасалари) шундай муассасалар ҳисобланади. Кўрсатилган шахсларни ҳисобга олиш учун тиббиёт муассасаси шифокор психиатр-наркологининг «гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» ташҳиси ёҳуд гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш далилининг аниқланганлигини тасдиқловчи хулосаси асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган шахслар тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш учун суриштирув, тергов органлари ва суднинг қарорига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.