Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 11.08.1993 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзлари раҳбарлик қилаётган тармоқларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш бўйича республика Ҳукумати қарорларининг бажарилишини таъминламаганлиги, қуйи таркибий бўлинмаларнинг иши устидан зарур назоратнинг йўқлиги, ушбу соҳалардаги жиддий камчиликлар ва бузилишларни бетараф қилиш бўйича амалий чоралар кўрмаганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коммунал мулкчилик ва хусусийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи И. И. Емельянов, «Тошкентсавдо» концерни раиси Р. Ю. Ўрозбоев, «Тошшаҳармаишийхизмат» уюшмаси раиси А. Д. Азимовларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолиш-қолмасликлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси Ш. Р. Ғафуров, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси бошқаруви раиси М. 3. Усмонов, «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси раиси 3. Т. Собиров ва Тошкент шаҳар ҳокими А, И. Фозилбеков ўртоқларга топширилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон ва 1993 йил 20 январдаги 44-сон қарорларида назарда тутилганларга қўшимча равишда маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича 1993 йил учун белгиланган ташкилий чора-тадбирлар 1—5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат мулки қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари 8 ва 9-иловаларга* мувофиқ қўшимча 66 нафар ходимлар билан мустаҳкамлансин. Ҳудудий бошқармаларнинг намунавий тузилмасига 10-иловага* мувофиқ қисман ўзгартиришлар киритилсин.
«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишидан олдин мулкчилик шаклини ўзгартирган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни жорий йилнинг 15 сентябригача Давлат мулки қўмитаси органларида қайта расмийлаштиришни таъминласинлар. Кўрсатиб ўтилган санадан кейин ушбу объектларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорига 1-иловадаги 2—4-бандларда назарда тутилган имтиёзлар жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга жорий этилсин;
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорига 1-илованинг 3-бандидаги учинчи хатбошининг сотиб олинаётган мулкнинг дастлабки қийматини ўз айланма маблағларини тўлдириш учун Молия вазирлиги томонидан берилган имтиёзли кредитлар суммаси миқдорига камайтириш бўйича қисмининг амал қилиши жорий этилсин.
«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи хатбошида назарда тутилган даромаддан солиқ тўлаш бўйича имтиёзлар янгидан ташкил этилган корхоналарга жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорининг 4-бандига қисман ўзгартириш киритган ҳолда янги иш жойларини ташкил этиш, тармоқларнинг моддий-техника негизини мустаҳкамлашга сарфлаш учун «Ўзмаишийхизмат» уюшмасига давлат мулкини сотиб олишдан, сотишдан бюджетга ўтказилиши керак бўлган умумий сумманинг 30 фоизгачасини, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ҳамда «Маҳаллий саноат» давлат корпорациясига эса 25 фоизгачасини тўғридан-тўғри ажратиш ҳисобидан махсус фондлар ташкил этишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази