LexUZ шарҳи
Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 августдаги 399-сонли қарорнинг 6, 8-бандларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш, сақлаш ва сотиш корхоналарини мулкчиликнинг жамоа ва хусусий шаклларига айлантиришга доир 1994 йилги ташкилий тадбирлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 августдаги 402-сонли қарорини қандай бажарилаётганлигини текшириш бўйича махсус комиссиянинг таркиби қўшимча равишда киритилган.
Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш, кўп укладли иқтисодиётни шакллантиришни давом эттириш, корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштиришдан меҳнат жамоалари ва жисмоний шахсларнинг манфаатдорлигини ошириш, ушбу соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, тартибни бузишлар ва суиистеъмолларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг халқ хўжалиги тармоқларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қандай бораётганлиги тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилганлиги, мулкчилик шаклларини ўзгартириш бўйича ишларни амалга оширишга халақит бераётган сабаблар аниқланганлиги, ушбу жараённи жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзлари раҳбарлик қилаётган тармоқларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш бўйича республика Ҳукумати қарорларининг бажарилишини таъминламаганлиги, қуйи таркибий бўлинмаларнинг иши устидан зарур назоратнинг йўқлиги, ушбу соҳалардаги жиддий камчиликлар ва бузилишларни бетараф қилиш бўйича амалий чоралар кўрмаганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коммунал мулкчилик ва хусусийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи И. И. Емельянов, «Тошкентсавдо» концерни раиси Р. Ю. Ўрозбоев, «Тошшаҳармаишийхизмат» уюшмаси раиси А. Д. Азимовларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолиш-қолмасликлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси Ш. Р. Ғафуров, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси бошқаруви раиси М. 3. Усмонов, «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси раиси 3. Т. Собиров ва Тошкент шаҳар ҳокими А, И. Фозилбеков ўртоқларга топширилсин.
«Ўзбексавдо» давлат уюшмаси раиси М. 3. Усмонов. «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси раиси 3. Т. Собиров ўртоқлар улар раҳбарлик қилаётган тизимдаги объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Давлат мулки қўмитаси (ўртоқ Ғафуров), «Ўздавжамғарма» (ўртоқ Раҳимжонов), Тошкент шаҳар (ўртоқ Хўжаев), Хоразм (ўртоқ Дўсчонов), Тошкент (ўртоқ Раҳимбоев), Наманган (ўртоқ Нажмиддинов ва Андижон (ўртоқ Алимов) вилоятлари ҳокимлари ўринбосарларининг эътиборлари Вазирлар Маҳкамасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича илгари қабул қилинган қарорларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан улар томонидан етарли чора-тадбирлар кўрилмаётганлигига қаратилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон ва 1993 йил 20 январдаги 44-сон қарорларида назарда тутилганларга қўшимча равишда маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича 1993 йил учун белгиланган ташкилий чора-тадбирлар 1—5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув ҳамда «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўздавжамғарма» билан биргаликда йирик улгуржи базаларни ҳамда савдо корхоналарини 1993 йилда мулкчиликнинг акционерлик, ижара ва аралаш шаклларига айлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни 6-иловага* мувофиқ амалга оширсинлар.
4. Маҳаллий саноат, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси, «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси ҳамда «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни объектларини сотиб олувчи нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг шаклларидан қатъи назар, 7-иловага мувофиқ қўшимча имтиёзлар берилсин.
асосий фондларнинг баланс қиймати 1992 йил 1 январгача 5 млн сўмдан ортиқ бўлган давлат мулки объектларини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг қарори билан, баланс қиймати 5 млн сўмдан кам бўлган объектларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш — ҳудудий бошқармаларнинг қарори билан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга давлат мулкини сотишнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг иштирокисиз амалга ошириладиган барча актлари «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун кучга киритилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва улар бекор қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирокида давлат мулки улуши билан ташкил этиладиган қўшма корхоналарни рўйхатга олиш таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилгандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат мулки қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари 8 ва 9-иловаларга* мувофиқ қўшимча 66 нафар ходимлар билан мустаҳкамлансин. Ҳудудий бошқармаларнинг намунавий тузилмасига 10-иловага* мувофиқ қисман ўзгартиришлар киритилсин.
Давлат мулки қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимлари сони қўшимча кўпайишини ҳисобга олган ҳолда уларни республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминласин;
10 кун муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратини ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини техник жиҳозлаш учун маблағ, шу жумладан валюта ажратиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
«Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси билан биргаликда жорий йилнинг тўққиз ойи иш якунлари бўйича савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг молиявий аҳволини таҳлил қилиб чиқсин ҳамда зарар кўриб ишловчи ишлаб чиқариш объектларини тугатиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;
«Ўзшартномасавдо», «Ўзбексавдо» давлат уюшмалари, «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, Ўзбекбирлашув, «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу тизимларнинг хусусийлаштирилаётган корхоналарига зарур асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурсларини сотиб олишлари учун Ҳукумат захира жамғармасидан бир йўла молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритсин.
«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишидан олдин мулкчилик шаклини ўзгартирган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни жорий йилнинг 15 сентябригача Давлат мулки қўмитаси органларида қайта расмийлаштиришни таъминласинлар. Кўрсатиб ўтилган санадан кейин ушбу объектларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
мулкчилик шакли ўзгартирилаётган объектлар қийматини корхоналарнинг баланси ҳақидаги маълумотлар асосида аниқлашга рухсат этсин. Белгилансинки, зарур ҳисоб-китоблар ҳамда далил сифатидаги тасдиқланган ҳужжатлар хусусийлаштирилаётган объектнинг юқори ташкилоти томонидан Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига киритилади;
ҳудудий бошқармалар ҳузурида ташкил этилган давлат мулкини ҳисобга олиш ҳамда унинг қийматини белгилаш бўйича хўжалик ҳисобидаги марказларнинг, консалтинг ва аудиторлик фирмаларининг ишларини жонлантирсин. Юқорида қайд этиб ўтилган марказларни қўшимча қиймат солиғи тўлашдан озод этиш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритсин.
«Ўздавжамғарма» ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мулкчиликнинг турли шаклларидаги кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, республиканинг минтақавий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибини ишлаб чиқиш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот марказини тузиш тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган ҳамда унинг мулки ҳисобланган давлат мулкини хусусийлаштириш ва мулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларда мавжуд бўлган ҳамда шакллантирилаётган мулки (элчихоналар, ваколатхоналар, савдо ваколатхоналари, корхоналар, ташкилотлар ва ҳоказолар) тўғрисида ҳисобот шаклини ишлаб чиқсин.
11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим тизимида давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳаси бўйича ўқув курси дастурини ишлаб чиқсин.
12. Ўздавтелерадио, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги ва хорижий мамлакатлардаги хусусийлаштириш жараёнларини мунтазам ёритиб борсинлар, матбуот саҳифалаларида хусусийлаштириш бўйича чет эллик мутахассислар ва экспертларнинг чиқишларини уюштирсинлар, ижобий тажрибаларни кенг тарғиб қилсинлар.
13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Т. М. Мирёқубов ва Б. С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
1. Давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси корхоналари мулки қийматини белгилашда бериладиган қўшимча имтиёзлар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорига 1-иловадаги 2—4-бандларда назарда тутилган имтиёзлар жисмоний ва нодавлат юридик шахсларга жорий этилсин;
хусусийлаштирилаётган объектларни сотиб олиш муддатини, биринчи бадал миқдорини кейинчалик ҳеч қандай индексациялашсиз сотиб олиш қийматининг 10 фоизи (акционерлик жамиятларига айлантириш ҳолларидан ташқари) қилиб белгилаган ҳолда, беш йилдан ўн йилгача узайтиришга рухсат этилсин;
қиймати 20 млн сўмдан ортиқ бўлган объектларни бир йўла сотиб олишда чегириш миқдори сотиб олиш миқдорининг 15 фоизигача оширилсин;
объектларни сотиш қийматлари белгиланаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 июндаги 261-сон қарорининг амал қилиши 1993 йилда хусусийлаштирилаётган корхоналарга жорий қилинмасин;
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорига 1-илованинг 3-бандидаги учинчи хатбошининг сотиб олинаётган мулкнинг дастлабки қийматини ўз айланма маблағларини тўлдириш учун Молия вазирлиги томонидан берилган имтиёзли кредитлар суммаси миқдорига камайтириш бўйича қисмининг амал қилиши жорий этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Хусусийлаштирилган корхоналар ходимларининг ихтиёрий бадаллари ҳисобига балансдан ташқари кредит фондлари ташкил этилишига рухсат берилсин, бунда уларнинг манбалари тўғрисида декларация тақдим этилиши талаб этилмайди.
4. Белгилансинки, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концернининг рентабеллиги даражаси 2 фоизгача бўлган хусусийлаштирилган корхоналари, «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси ҳамда «Маҳаллий саноат» давлат корпорациясининг рентабеллик даражаси 10 фоизгача бўлган корхоналари учун 1993 йил охиригача солиқ олинадиган даромад ходимларга энг кам иш ҳақи тўлашни кафолатлайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди суммаси миқдорида камайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
6. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси, «Маҳаллий саноат» давлат корпорациясига, тажриба тариқасида, хусусийлаштирилаётган объектларнинг қийматини баҳолаш ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрлаш бўйича комиссияларни мустақил равишда тузишга рухсат берилсин, кейинчалик бу ҳужжатлар давлат ордерини расмийлаштириш ва бериш учун Давлат мулки қўмитасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)