Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А. Икрамовга «Аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт ва жисмоний тарбия бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А. Икрамовга «Аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт ва жисмоний тарбия бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А. Икрамовга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июнь,
3305-IV-сон