16.03.2005 йилдаги 86-сон
1. Мазкур Низом «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сиёсий партиялар, агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига (кейинги ўринларда Қонунчилик палатаси деб юритилади) сайловлар якунлари бўйича тегишли сиёсий партиядан Қонунчилик палатаси фракциясини ташкил этиш учун зарур бўлган камида тўққиз депутат сайланган бўлса, ўзининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Марказий сайлов комиссияси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ унга сайлов округлари бўйича сайловларнинг натижалари тўғрисида округ сайлов комиссияларининг барча протоколлари тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда ҳар бир сайлов округи бўйича, Марказий сайлов комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган протоколда кўрсатган ҳолда сайловчиларнинг умумий сонини аниқлайди. Кўрсатиб ўтилган протоколнинг бир нусхаси Марказий сайлов комиссиясида қолади, қолган икки нусхаси имзолангандан кейин ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
М* — сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдори;
11. Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ҳар бир сиёсий партияга ойлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори унга мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ажратилган давлат маблағлари миқдорини Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қолган ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади (1-схема).
Марказий сайлов комиссияси такрорий сайловлар ўтказилгандан («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги Қонуннинг 46-моддаси) ва чиқиб кетган депутатларнинг ўрнига Қонунчилик палатасига депутатлар сайловлари («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддаси) ўтказилгандан кейин, шунингдек депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилганда (депутатнинг чақириб олиниши ва қонунда назарда тутилган бошқа асослар), депутатлар таркибида бошқа ўзгаришлар бўлган тақдирда уч кун мобайнида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ёзма равишда хабардор қилади.
14. Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган маълумотлар йил давомида тақсимланадиган давлат маблағлари суммаси қайта кўриб чиқилишига олиб келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарорлари асосида уларни қайта тақсимлаш амалга оширилади.
Муайян сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг қолган суммаси мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган формула бўйича аниқланади. Бунда «М» ҳарфи қолган ойларга ажратиладиган давлат маблағларининг умумий миқдорини ифодалайди. Бунда ойлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори қолган суммани ушбу йилнинг қолган ойлари сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)