Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 06.07.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
кириш қисмининг тўртинчи ва ўн биринчи хатбошида, 2, 4-бандларида, 10-банднинг биринчи хатбошида, 11, 13, 15-бандлари, 17-банднинг «б» кичик бандида ва IV бўлимнинг биринчи хатбошида «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт ишлари» сўзлари қўшилсин;
18-банднинг ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 1, 5-бандларга «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин, шунингдек 5-банддаги «Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин.
а) 3-бандга ва 7-банднинг биринчи хатбошига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида» 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарорининг 3 ва 5-бандларига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин, шунингдек 5-бандда «Макроиқтисодиёт ва статистика» сўзлари «Иқтисодиёт» сўзлари билан алмаштирилсин.
бешинчи хатбошидаги «Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин;
б) «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тўғрисидаги низомнинг 1, 3, 20-бандларига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 1-бандда ва 6-банднинг биринчи хатбошида «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси» сўзлари «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошидан «Маданият ишлари вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркибида (2-илова) «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Зокиров Ф.К. — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
г) Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчиларининг «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркибида (3-илова) «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Зокиров Ф.К. — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
д) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркибида (4-илова) «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Зокиров Ф.К. — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази