Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг белгиланган тартибда турар жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида:
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицер таркиблари ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туман марказлари ва аҳоли пунктларида — энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.
2. Белгилансинки, Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига ҳар ойлик пул компенсацияси тўловларининг ушбу нормалари жорий этилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати бюджетининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрлари доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир ҳафта муддатда Молия вазирлиги (С. Раҳимов), Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгиласин;
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини тураржой билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун киритсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби Р. Мирзаев зиммаларига юклансин.