Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР ҚАРОРЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ЖАМОАТ КОМИССИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 1 маpтдаги 106-сон «Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг «Республикада давлат назоpати тизимини такомиллаштиpишга оид баъзи тадбиpлаp тўғpисида» 1994 йил 16 февpалдаги фаpмонини бажаpиш бўйича чоpа-тадбиpлаp ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорларнинг бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссияларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 2 ноябрдаги Фармонини бажариш, иқтисодий ислоҳотни амалга оширишни назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари ходимларининг сони 17 кишига, шу жумладан, қўмита раисининг ўринбосари лавозими қўшилган ҳолда марказий аппарат 3 кишига кўпайтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат назорати органларининг юқорида кўрсатилган ходимлар сони учун етарли миқдорда Республика бюджетидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
2. «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси Давлат назорати қўмитасига қўшимча ҳисоблаш ва кўпайтириш техникалари ҳамда моддий-техника ресурслари ажратилишини назарда тутсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ташкил этилган жамоат комиссияларини телефон алоқаси билан таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Давлат назорати идораларига комиссиялар ишини ташкил қилишда, уларни мебель, тегишли жиҳозлар билан таъминлашда кўмаклашсинлар.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуилари раҳбарларига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 5 март,
125-сон